Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО 'Озон Ко | NAVOIY MIGRATSIYA
Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО "Озон Комьюнити" компанияси Москва вилоятидаги омбор (склад)ларига ишга таклиф этади
Иш турлари:
-Омборхона оператори (юкларни сканерлаш ва жойлаштириш);
-Қадоқловчи (упаковщик);
-Сараловчи (сортировщик);
-Юкларни қабул қилувчи (приемщик товаров);
Талаб этилади:
- 18 ёшдан бошлаб;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш;
- хорижга чиқиш ва Россия Федерациясига кириш учун таъқиқ бўлмаган
Ишвақти: Ҳафтасига 5/2, кунига 8 соат
Иш берувчи томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар:
Авиа чипта (50% кейинчалик иш ҳақидан ушланади);
Ишлаш хуқуқини берувчи (Патент) ҳужжатлар расмийлаштириш(кейинчалик иш ҳақидан ушланади);
1 маҳал иссиқ-овқат иш берувчи ҳисобилан (смена вақтида завод ошхонасида)
бепул ётоқхона
Иш ҳақи: Бажарилган ишга қараб (40 минг Россия рублидан бошлаб)
Танлов жараёнида барча шарт-шароитлар батафсил тушунтирилади
Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан ташриф буюришлари лозим
Танлов 2023 йил 10 февраль (жума) куни соат 15:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида бўлиб ўтади.
Маълумот учун тел 79 224 11 60