Get Mystery Box with random crypto!

Зарафшонда-«Саноатчилар шаҳарчаси» қурилади! Нормат Турсунов | NAVOIY YANGILIKLARI


Зарафшонда-«Саноатчилар шаҳарчаси» қурилади!

Нормат Турсунов мурожаатномасида 2022-2026 йилларда вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган энг муҳим вазифаларга ҳам тўхталиб ўтмоқда.

Ҳокимга кўра, кейинги беш йилда Навоий шаҳрида янги массив барпо этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши йўлга қўйилади.

Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун, замонавий инфратузилмага эга бўлган «Саноатчилар шаҳарчаси», бошқа туманларда 14 минг хонадонли 400 та кўп қаватли уй-жой бунёд этилади.

2022-2026 йилларда вилоятда 100 та қишлоқ ва маҳалла обод қилинади. Бунга, буджетдан ҳар йили камида 600 млрд сўм йўналтирилади.

Шунингдек, 1 минг км.дан ортиқ ичимлик суви ва 90 км канализация тармоқлари, 5 минг км электр тармоғи, 1 мингдан зиёд трансформатор ҳамда 6 минг км автомобиль йўллари, 186 та кўприк қурилади ва таъмирланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

NAVOIY YANGILIKLARI