Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокимининг мурожаатномаси тингланмоқда! Айни пайтда ха | NAVOIY YANGILIKLARI


Вилоят ҳокимининг мурожаатномаси тингланмоқда!

Айни пайтда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилги режалар юзасидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг мурожаатномаси тингланяпти.

Ҳокимнинг таъкидлашича, жорий йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 106,2 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,7 фоизга, қурилиш ишлари 103,2 фоизга, хизматлар ҳажми 120,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, жами қиймати 3 трлн 088,9 млрд сўмлик 1 015 та лойиҳа ишга туширилиб, уларнинг эвазига 8 103 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутиляпти.

Жорий йилда вилоятда 756 км ички йўллар таъмирланган, 232 км ичимлик суви тармоғи қурилган ҳамда 986,7 км электр тармоғи реконструкция ҳамда модернизация қилинган.

Яқинларингизга ҳам юборинг:

NAVOIY YANGILIKLARI