Get Mystery Box with random crypto!

ШИФОКОР 2 СТАВКА ИШЛАШИ МУМКИНМИ? Салом. Битта савол | Навоий ФУУБОХМО укув курси

ШИФОКОР 2 СТАВКА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Салом. Битта саволим бор эди. Мен санаторияда шифокор булиб ишлайман.санаториямизга келаетган дам олувчилар сони камайгани муносабати бн уз хисобимиздан та'тиладамиз. Шу вакт даврига мен бошка жойга ишга кирсаям буладими тулик 1,0 ставкага. Жавоб учун рахмат

ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Энди қаранг! "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"
ги Низомнинг 2 бандига асосан асосий иш жойи — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг 7 бандига асосан ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).

Билиш керакки, ходимлар 1,5 ставкадан ортиқ ишлаши мумкин эмас бироқ шифокорлар бундан мустано.

Хулоса қилиб айтганда шифокорлар 2 ставкагача (жумладан, 2 ставка ҳам) ишлаши мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii