Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТАШКИЛОТДА ИШИМ ДАВОМ ЭТЯПТИ, МЕНГА 'РАСЧ | Навоий ФУУБОХМО укув курси

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТАШКИЛОТДА ИШИМ ДАВОМ ЭТЯПТИ, МЕНГА "РАСЧЕТНЫЙ" БЕРИШАДИМИ?

САВОЛ
: Саволим биз янги ташкил этилган корхонага қайтадан ишга қабул қилиндик. Мен май ойида меҳнат таътилига чиқишим керак эди, энди янги ишга қабул қилинганимдан сўнг 6 ойдан кейин меҳнат таътилига чиқаманми? Бизга рачотной тўланадими? Ишимиз 98-модда билан давом этяпти.

ЖАВОБ: Йўқ тўланмайди.

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинадиган бўлса, унга жорий ойдаги ишлаган иш ҳақи, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ва иш берувчи қарздор бўлиб қолган бошқа тўловлар тўланади.

Ўзингиз айтганингиздек, ишхонангиз қайта ташкил этилганлиги учун амалдаги Меҳнат кодекси 98-моддасига асосан меҳнат муносабатлари давом этмоқда.

Яъни, меҳнат шартномаси бекор қилингани йўқ. Шунинг учун "расчетный" берилмайди.

Қайта ташкил этилган ташкилотга аввалги ташкилотнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ворислик тартибида ўтади, жумладан, ходимлар олдидаги меҳнат мажбуриятлари ҳам (ФК 50-модда). Бунда, ходимларга берилиши керак бўлган таътиллар ҳам янги иш берувчига бурч сифатида ўтиши лозим.

Масалан, ходимнинг аввалги ташкилотдаги йиллик меҳнат таътили таътил жадвали бўйича 2023 йил май ойига белгиланган бўлса, демак, ходимнинг меҳнат муносабати давом эттаётган янги ташкилот худди шу май ойида ходимнинг таътилини бериши керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii