Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказид | Навоий ФУУБОХМО укув курси

Вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида умумтаълим мактаблари директорлари билан Конституциявий қонун лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБОХМОБ Ўқув курси директори, вилоят "Оқила аёллар ҳаракати" аъзоси Гулноз Аслонова янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида инсон-жамият -давлат энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётганлиги, инсон ва давлат ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланаётганлиги ҳақида маълумотлар берилди.