Get Mystery Box with random crypto!

ЎҚИТУВЧИЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИМИ? Савол: Ас | Навоий ФУУБОХМО укув курси

ЎҚИТУВЧИЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИМИ?

Савол: Ассалому алайкум, мен ўқитувчиман январь ойида операция бўлдим қўлимдан 10 кун касалхонада даъволандим ва ишга чикдим. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қоғозимни олиб борсам менга иш жойимдан моддий ёрдам пули бериладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823 сонли Қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 33 бандига асосан, Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича:

фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;

ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда;

оғир касалликка чалинганда;

ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Демак, Сиз оғир касал бўлиб 10 кун даъволанганиз учун моддий ёрдам пули олишга ҳақлисиз. Агар Сизга моддий ёрдам пули беришни рад этса, туман (шаҳар) Адлия бўлимига ариза беришиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб Сизга моддий ёрдам пули олишизда амалий ёрдам беради.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii