Get Mystery Box with random crypto!

NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi navoiuz_official — NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿 N
Telegram kanalining logotibi navoiuz_official — NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿
Kanal manzili: @navoiuz_official
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.59K
Kanalning ta’rifi

Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmatining rasmiy kanali
Veb-sayt: navoi.uz
Instagram: instagram.com/navoi_uz_official
facebook: https://www.facebook.com/navoiuzofficial Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCTLuoWSOfJAjI9YSB52ja5Q

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-10-11 16:43:33
Маҳаллаларни обод қилиш ва уларга инфратузилма олиб бориш дастурларини ишлаб чиқишда аҳоли кўтарган 12 мингта масалани ҳам ҳал қилишни ўз ичига оладиган янги тизим яратилади.

Энг аввало, 4 979 та маҳалладаги ички йўллар, ичимлик суви ва оқова тизими, электр энергияси ва газ таъминоти, боғча, мактаб ва спорт объектлари, ободонлаштириш, суғориш, кўчаларни ёритиш ва бошқа масалаларни ҳал қилишга бир ой муддатда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармаларига 1,7 триллион сўм йўналтириш топширилди. Эҳтиёжга қараб, йил якунига қадар яна 1 триллион сўм ажратилиши таъкидланди.

Жорий йилнинг иккинчи ярмида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 9 201 та маҳалла иштирок этиб, 38 мингта лойиҳага 8 миллион аҳоли овоз берди (биринчи ярим йилликда 4 мингта маҳалла қатнашган).

Бу борада, Фарғона, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси фаол бўлди.

Овоз бериш якунларига кўра, 1 418 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, улар учун жами 1 триллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Президент “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада кенгайтириш ва оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Шу боис, бир ҳафта муддатда ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

200 дан ортиқ аҳоли қўллаб-қувватлаган маҳалла шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларни жиҳозлашга келгуси йилда қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Бу орқали 195 та лойиҳа доирасида 600 та маҳалла аҳолиси қамраб олинади.

Facebook|Instagram|Twitter
522 views13:43
Ochish/sharhlash
2022-10-11 16:27:22
Видеоселектор йиғилиши давомида Президентимизга Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати финалида ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев ўз рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берилди. Давлатимиз раҳбари ушбу янгиликни катта мамнуният билан қарши олиб, спортчимиз ва бутун халқимизни ғалаба билан табриклади.

Facebook|Instagram|Twitter
498 views13:27
Ochish/sharhlash
2022-10-11 16:07:43
Аҳолини рози қилиш бўйича ҳали олдимизда кўплаб вазифалар турибди” – Президент.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ ҳудудларга ишчи гуруҳлар юборилиб, улар 9 370 та маҳалланинг ҳар бирига кириб, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, уни қийнаётган муаммолар рўйхатини шакллантирди.

Аҳоли томонидан йўл, ичимлик суви, суғориш тизими, электр, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 12 мингта масала ва таклиф кўтарилган.

Барча ҳоким ва вазирлар эшитиб олсин. Президент сиёсати ва талаби шундай: ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак. Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси.

Катта-кичик бўладими, аҳолимиз кўтарган ҳар бир муаммога ўз вақтида муносабат билдириш, уларни босқичма-босқич ҳал қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг энг устувор вазифаси бўлиши шарт ва зарур
”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
545 views13:07
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:07:36 https://uza.uz/posts/keksalari-ezozlangan-yurt_414523
Кексалари эъзозланган юрт
420 views06:07
Ochish/sharhlash
2022-10-11 08:52:59
«Диёр 24» | Татар-бошқирд миллати вакиллари иштирокида «Сабантўй» байрам тадбири ташкил этилди
@Navoiy_vtrk
501 views05:52
Ochish/sharhlash
2022-10-11 08:28:38
ЧИМБОЙДА ЯНГИ ЯШИЛ ҚОПЛАМАЛИ СПОРТ МАЙДОНЧАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида республикамиз вилоятларига бириктириб берилган эди.

Мазкур топшириққа асосан Чимбой тумани Навоий вилоятига бириктирилиб, бугунги кунга қадар туманда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Янги фойдаланишга топширилган мазкур яшил қопламали спорт майдончаси Чимбой туманининг "Кенес" ОФЙ, "Гужумли" ва Кўкча-қалъа маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ва ёшлари учун ажойиб туҳфа бўлди.

Каналимизни кузатиб боринг.
610 views05:28
Ochish/sharhlash
2022-10-11 08:16:00
9 ОЙДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 10 октябрь куни “Навоийуран” давлат корхонаси бош директори Жаҳонгир Ҳасанов раислигида 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари ва прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича энг муҳим вазифаларга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бош директор ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, корхона бўлинмаларининг бош муҳандислари ва ўринбосарлари, бош мутахассислари, бўлимлар ва хизматлар бошлиқлари, шунингдек, темир йўл ва автотранспорт участкалари бошлиқлари иштирок этишди.

БАТАФСИЛ

Каналимизни кузатиб боринг.
510 viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash
2022-10-11 07:35:37
Махсус репортаж | Сифатли таълим - ёшлар келажаги учун мустаҳкам пойдевор
#10oct #uzbekiston24
595 views04:35
Ochish/sharhlash
2022-10-11 07:25:54
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БАРПО ЭТИШДА НУРОНИЙЛАРНИНГ ЎРНИ

Бугун вилоят Навоий давлат педагогика институтида Маҳалла ва нуронийларни қўлаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

Учрашув кўтаринки руҳда ўтказилиб, ўзларининг бой тажрибасига эга бўлган нуронийлар ёш авлод вакилларига ибратли ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришди.

Каналимизни кузатиб боринг.
650 views04:25
Ochish/sharhlash
2022-10-11 03:54:34
«Кун тафсилоти» | 10.10.2022
@Navoiy_vtrk
777 views00:54
Ochish/sharhlash