Get Mystery Box with random crypto!

ЗИЁКОРДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ Вилоят р | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

ЗИЁКОРДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Вилоят раҳбари Н. Турсунов ВА Қизилтепа тумани ҳокими У. Файзиев ҳокимлик вазифасидаги фаолиятларининг илк кунларида Зиёкор маҳалласи аҳолиси билан учрашишган эди. Учрашувда зиёкорликлар ўзларининг муаммо ва таклифларини билдиришган эди.

Муаммолардан бири МФЙда маҳалла биноси қуриш эди.
Бугун ушбу муаммо ижобий ҳал қилиниб, янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими У. Файзиев сўзга чиқиб, барчани янги маҳалла биноси очилаётгани билан табриклаб, маҳаллада жорий йилда қилинган ишлар ва 2023 йилда режалаштирилган ишлар ҳақида сўзлади.
Шундан сўнг рамзий лента кесилиб, тадбир иштирокчилари янги маҳалла биноси шароитлари билан танишишди.

Каналимизни кузатиб боринг.