Get Mystery Box with random crypto!

#дунё_таълими Япония давлатида мактабга қабул қилинаётган бол | Navoiy viloyati pedagoglarni yangi metodikalarga o'rgatish milliy markazi/Rasmiy kanal

#дунё_таълими
Япония давлатида мактабга қабул қилинаётган бола нималарни билиши керак?

Бугун мазкур давлат таълим тизимининг ўзига хос жиҳатларига қисқача тўхталамиз.

Японияда мактабгача таълим 3-6 ёшни ўз ичига олади ва у мажбурий ҳисобланмайди. Боғчалар ҳам Таълим ва фан вазирлигига эмас, балки, Меҳнат вазирлигига бўйсунади. Уларнинг асосий вазифаси япон болаларини мактабга тайёрлашдир.

Мактабга қабул қилиниши учун бола умумий арифметика, шунингдек, катакана ва хирогани (япон бўғинли алифбоси)ни билиши талаб этилади.

Мактаб таълими уч босқичда олиб борилади:
1.Бошланғич мактаб 6 ёшдан 12 ёшгача (1-6 синф)
2.Ўрта мактаб 13 ёшдан 15 ёшгача (7-9 синф)
3.Юқори мактаблар 16 ёшдан 18 ёшгача (10-12 синф)

Мактаблар давлат ва хусусий асосда фаолият юритади. Ўқув йили дунёнинг кўпчилик давлатларидан фарқли равишда биринчи апрелдан (сакура дарахтининг гуллаш даври) бошланади. Дарслар ҳафтада 5-6 кун (мактабларнинг ўзидан келиб чиқиб), ҳар фан 45-50 дақиқа давом этади. Болалар эрталабки 9:00 дан 15:00 гача мактабда вақтларини ўтказадилар.

Бошланғич ва Ўрта мактаб мажбурий ҳисобланади. Юқори мактаблар эса олдингиларидан фарқли равишда мажбурий эмас. Ўқув дастурлари учта чоракликка бўлинган ҳолда олиб борилади.

Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube