Get Mystery Box with random crypto!

Normetov

Telegram kanalining logotibi nationalperson — Normetov N
Telegram kanalining logotibi nationalperson — Normetov
Kanal manzili: @nationalperson
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 270
Kanalning ta’rifi

Асосан юртимизда бўлаётган янгиликларга ва бошқа ҳодисотларга кўпроқ танқидий муносабат...
Мурожаат учун: @nationalman_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-28 09:08:08 Кеча навбатдаги президент селектори бўлди. Ҳар сафаргидек қизиқ мавзулар бўлибди.

Мисол учун, энди мажлис 40 минутдан ошмаслиги, мажлис қилиш учун президент администрациясидан рухсат олиш керак бўларкан. Яна президентни айтиши бўйича "Ҳамма томон отбозор бўлиб кетибди".

Мажлисбозлик ҳаддан ташқари кўплиги рост, айниқса ҳокимликлар, вазирликларда кўп бўлади. Лекин масалани бошқа томони бор, айнан президент селекторидан кейин мажлисбозлик кўпаяди. Деярли кунора ўтадиган селектор камайтирилса, ўз ўзидан бошқа мажлисбозликлар камаярди манимча...

Энди айрим аравани торта олмаётган раҳбарлар энди мажлисбозликни камайтириш бўйича мажлис ўтқазишмаса бўлди...

@nationalperson

https://kun.uz/news/2021/01/27/beruxsat-majlis-qilganlar-ishdan-ketadi-shavkat-mirziyoyev
204 viewsnormetovuzBot, edited  06:08
Ochish/sharhlash
2021-01-26 13:51:19 Айтганча, президентимиз Ш. Мирзиёевни қайта сайлаш шу йилнинг октябрь ойида бўлиши мумкин экан.
Тўғрисиям, нима фарқи бор декабрми, октябрми дейишмоқда кўпчилик.

@nationalperson


https://kun.uz/news/2021/01/25/ozbekistonda-prezident-saylovlari-oktabr-oyida-bolib-otishi-mumkin
246 viewsnormetovuzBot, 10:51
Ochish/sharhlash
2021-01-23 08:57:55 Маданият вазири О. Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқибди.

Бу бошқарув тизими қора халқни сарсон қил(аёт)гани етмагандек, энди болаларни ёшликдан манқуртга айлантиришмоқчи шекилли. Бир пайтлар И. Тургенев айтганди: "Отарчидан яхши раҳбар чиқмайди" деб.
Барака топгур, Тошкентдан бошқа барча вилоятлардаги кўплаб боғчалар ўзи совуқ бўлса, сан пахта қўймоқчи раҳбариятинг олдин иситиш масаласини ҳал қилсин...

Яна битта каттакон раҳбар айтганди, ишхоналарда ҳар шанба-якшанба мақом қўяйлик деб.

https://kun.uz/35934497
289 viewsnormetovuzBot, edited  05:57
Ochish/sharhlash
2021-01-20 06:41:22 "Арава"ни тортолмаганлар....

Шу йил 14 январь куни Олий ва ўрта таълим вазири алмашди. Одатдагидек президент ишдан олинган собиқ вазирни умумий танқид қилди. Энг ажабланарлиси ва ман халиям тушуна олмаётган ҳолат, яъни ишдан олинган собиқ вазирни бошқа ишга (Миллий университетга ректор қилиб) қўйишибди. Хўп, хато қилган бўлса жавоб бериши керак эмасмиди? Наҳотки салоҳиятли ёш кадрлар йўқ бўлса бизда?

Facebook ижтимоий тармоғида, айрим фойдаланувчилар эса қуйидагича фикр билдиришибди:

1. " Аравани тортмадими, сабаби нима, қаерда хато қилди, хатоси учун қонуний жавоб бермайдими? Мен олма ўғирласам жавоб бераман-ку! Бизда қонун баробар эмасми?"

2. "Аравани тортмаган бўлса, Миллий университетни қандай тортади? Уни ҳам вайрон қилиш шартми?"

Жонкуяр халқим билсаям бир нарсани айтиб қўйишим керак. Бизда қонун фақат таниш амалдори йўқ қора халққа келганда ишлайди, мансабга фақат у одамни хоҳиши орқали тайинланади. Манимча, бирор бир кадрни билим, салоҳиятидан кўра, у одамга қанчалик яқинлиги кўпроқ тарози босади. (Мисол, Тошкент вилоятини (собиқ) ҳозирги хокими Р.Х, Қибрайни собиқ, ҳозир Паркент тумани ҳокими НД, Қашқадарё вилояти ҳокими З.М ва ҳ.з)...

Бу кетиш бўлса яна 20-25 йилдан кейинам таппи ёқиб юрмасак бўлди...

@nationalperson
301 viewsnormetovuzBot, edited  03:41
Ochish/sharhlash
2021-01-19 22:09:46 Миллий ғоя тарғиботи учун янги жамғарма ташкил этилиб, унга 120 млрд сўм ажратиларкан.

Булар, бир тийинга қиммат, баландпарвоз шиорларни топволиб ҳар хил жамғарма, агентликни ташкил қилиб чарчашмади.

Мактабда совуқдан қалин кийиниб, ватанпарварлик ҳақида маъруза эшитишдек гап-да буям.

@nationalperson


https://kun.uz/18711616?fbclid=IwAR24gnJqc3pzWVPcFkVJ2WosuQKTFji1BNgJ9MamjZ67IOj4lNmEEHDcvF8
229 viewsnormetovuzBot, 19:09
Ochish/sharhlash
2021-01-19 11:29:59 Охирги улкан 4 йилда 2000 дан зиёд қарор чиқибди. Шундан 600 таси бажарилмабди.

Шунча қарорни бажариш майли, ўқишгаям улгуриш қийин-ку аслида.

Кам қарорлар чиқсин, лекин ижроси бўлсин. Синоним қарорлар фақат зиён манимча...

@nationalperson

https://daryo.uz/amp/k/2021/01/18/mamlakatda-tort-yilda-2-mingdan-ziyod-qarordan-600-tasining-ijrosi-bajarilmagan-shavkat-mirziyoyev/?__twitter_impression=true
235 viewsnormetovuzBot, 08:29
Ochish/sharhlash
2021-01-16 21:11:12 Афғонистонда тинч ҳаётни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон ва Афғон ўртасида электр энергиясини етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро келишув имзоланган экан.

Шундоғам тинч Ўзбекистонда кечаям одамлар газ, свет йўқлигидан кўчага чиқиб, йўлни тўсишибди, бу ҳисоб бўйича шу 1-2 ойни ичида еттинчи мартаси.

Янги Ўзбекистонда шунақа мантиқсиз ишлар ҳам кўп бўлиб тураркан...

https://kun.uz/news/2021/01/13/energetika-vazirligi-afgonistonga-beriladigan-elektr-energiyasi-import-qilingan-mahsulotning-bir-qismi

@nationalperson
261 viewsnormetovuzBot, edited  18:11
Ochish/sharhlash
2021-01-14 19:58:37 ​ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоровнинг айтишича, 1 мартдан «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда»,

Қизиқ қарор, нега айнан тадбиркорлар, уларни бунга нима алоқаси бор?

Аниқ айтишим мумкин, ўзларича ҳуқуқ берилмоқда дейишдими, демак. бу норасмий буйруқ. Бечора тадбиркорни мажбурлаб шу ишни қилишга мажбурлашади. Хоҳламаганини эса, солиқ, прокуратура, молив ва ҳ.з....

Бунақа чириган ташаббус Шимолий Кореяда ҳам йўқ бўлса керак, бундан кейин бўлмасаям керак.

Ҳалқаро кредитларни жарималар орқали ёпишда давом этамиз(ми)!

@nationalperson
270 viewsnormetovuzBot, 16:58
Ochish/sharhlash
2021-01-13 14:40:32 ​Ҳамма кўриб турибди. Энергетика вазирлиги ўз функционал вазифасини эплай олмади. Фаол депутатлар Энергетика вазири истеъфосини сўради, халқ мажбурликдан йўлни тўсди, одамлар ис газидан вафот этмоқда ва ҳ.з.

Лекин Энергетика вазири депутат сўровига кўра ёки халқни талаби билан истеъфо бермайди, бизни тажрибада бўлмаган, яқин 20 йилларда ҳам бўлмаса керак. Вазирлар фақат бир одамни қарорига кўра ишдан олиниши мумкин, буни сезиш қийин эмас манимча. Энергетика вазири А.С у одамни ишончли одами, яъни командасидан. У одамни командасиданми, демак, минг ишини эплолмасин, унча-мунчага ишдан кетмайди, қайтанга лавозими ошиши мумкин. Сенатни махсус комиссияси ҳам вилоятларга чиқди, кўрди, Вазирлар Маҳкамасига сўров киритди, нима бўлди, ҳал бўлдими, ҳал бўлмайдиям, чунки ижро ҳокимияти Парламентни бир тийинга олмайди, орқасида у турибди чунки. У одам хоҳласа Сенат раисини ижро ҳокимиятига ўтқазиб қўяди.

Қора халқ нима қилади, сабр қилади, қишни ярми ўтди ҳисоб, уёғи баҳор.

@nationalperson
284 viewsnormetovuzBot, edited  11:40
Ochish/sharhlash
2021-01-11 14:22:54 ​Ўзбекистонда йил номлари қуйидагича баландпарвоз номланиб келинган...

1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
1998 йил — “Оила йили”
1999 йил — “Аёллар йили”
2000 йил — “Соғлом авлод йили”
2001 йил — “Она ва бола йили”
2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
2003 йил — “Обод маҳалла йили”
2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008 йил — “Ёшлар йили”
2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010 йил — “Баркамол авлод йили”
2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
2013 йил — “Обод турмуш йили”
2014 йил — “Соғлом бола йили”
2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

Лекин, барчаси қуруқ гаплигини қуйидаги расмдан билиши қийин эмас.

https://t.me/nationalperson
361 viewsnormetovuzBot, 11:22
Ochish/sharhlash