2022-09-09 14:57:41
Инсон онадан туғилганда қалби пок ҳолатда туғилади, яъни, туғиладиган барча инсон фитратда туғилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال:قال رسول الله صلى الله عليه وسلم ما مِن مولودٍ إلاّ يولدُ على الفطرةِ فأبواهُ يهوِّدانه أو ينصرانه أو يمجِّسانه...
Aбу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилининади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ҳар бир туғиладиган (гўдак) ислом фитратида туғилади. Бас, уни ота- онаси яҳудий қилади, насроний қилади, мажусий қилади..."
Ушбу ҳадиси шарифни шарҳлайдиган бўлсак балоғат ёшига кирганда унга шариат аҳкомларини бажариши фарз бўлиб қолади. Аллоҳ берган фитрат ила ҳаққа итоат қилишга ҳаракат қилқади. Aгар унга амал қилса, қалби пок ҳолатда кетаверади, мабодо амал қилмаса, ҳар бир қилмаган иши учун қалбига битта доғ тушади. Шунда бардавом бўлса, қалби қорайиб, қотиб қолади. Ундай инсонни шариат буюрган ишларга даъват қилсангиз: "Намоз ўқимасам ҳам, авратимни беркитмасам ҳам, шариатга амал қилмасам ҳам, қалбим тоза",- дея жавоб беради ва ундай кишилар гуноҳ қилса, бурнига пашша қўнганчалик ҳам таъсир қилмай қолади.
Яъни: "Aна ўшаларнинг қалблари қулоқлари ва кўзларига Aллоҳ муҳр босгандир, ана ўшалар ғофиллардир".
("Наҳл" сураси ,108 оят)
Аммо шариат аҳкомларига аста секинлик билан амал қилишни бошлаганларга нисбатан ноўрин фикр ва шубҳа билан қараш уларнинг бу йўлдаги ғайратларини, динимизга бўлган муҳаббатларини сўндиради, ахир. Эндигини ҳижоб ўраган ёш қизга нисбатан шубҳа ва гумонлар ила қараш, номига номуносиб сўзлар айтиш жоизми? Шу ишга қалбида истак пайдо бўлганлигининг ўзиёқ хайрлидир. Айрим инсонларнинг ҳижобли қизларга ёки энди намозни бошлаганларга нисбатан ёғдираётган ноўрин шубхалари қанчалик тўғри, ёки сиз қалбини ёриб кўрдингизу нияти аён бўлдими? Жон томириданда яқин бўлган Зотгагина равшан қалб сиригада даъво қиляпсизми?
Ёмон гумоннинг ҳаром бўлиш сабаби шуки, қалблар сиридан фақат ғайбларни билувчи Зот огоҳдир.
• Ҳужжатул-ислом Абу Ҳомид Ғаззолий @IqtibosVaqti |
Instagram
16 views11:57