Get Mystery Box with random crypto!

Дунёга арзон ишчи кучи етиштириб бераётган давлат сифатида тан | Nasriddinovlive

Дунёга арзон ишчи кучи етиштириб бераётган давлат сифатида танилганимиз рост. Бунинг сабаби, омиллари ва айбдорларини қидирмоқчи эмасман.

Балки чет элларда ҳалол меҳнат қилаётган юртдошларимга айрим тилак ва истакларимни айтмоқчиман:

1. Диёнат, урф-одат (буларнинг аксари динимизга мувофиқ) ва анъаналаримизни сақлаб қолинг!

Уларни фарзандларингизга ҳам ўргатинг, уқтиринг. Динини йўқотган одамчалик бахтсиз бўлмайди. Яхши яшайман деб, иймон неъматидан мосуво бўлиб қолманг.

2. Аксарингиз аҳолиси мусулмон бўлмаган давлатларда яшайсиз.

Биргина ножўя ҳаракат ё ёмон хулқингиз умуман мусулмонларга, хусусан ўзбекларга доғ туширади. Балки гўзал ахлоқингиз билан ғайридинлар қалбини юмшатинг.

Салафларимиз гўзал исломий ахлоқлари билан қанчалаб қалбларни ром этишган.

Малайзия ва Индонезияни мусулмон аскарлар эмас, мусулмон тужжорлар фатҳ этишгани кўп нарсани англатади.

3. Ишингиз, меҳнатингиз пешона тери билан ва ҳалол.

Лекин шу меҳнат асносида ўқинг, ўрганинг, малакангизни оширинг.

Олган таълимингиз, ўрганган хунарингиз ва топган маблағингизни ишга солиб, жуда бўлмаганда ватанда икки кишининг қозони қайнашига сабаб бўладиган корхона очинг. Турк ва ҳиндлар шу йўл билан ҳам анча ривожланишган.

4. Топган-тутганингизни юртимизда сарфланг.

Сарфлаганда ҳам иморат, улов каби орзу ҳаваслар учун эмас, келажагингиз ва наслингиз бўлган фарзандларингиз тарбияси ва таълими учун сарф этинг.

Бу билан маблангизни энг ўринли жойга инвестиция (ётирим, сармоя) қилган бўласиз. Қолаверса ортингиздан дуо қилувчи фарзанд қолдирасиз.

08.11.2020

@MubashshirAhmad