2022-11-19 16:26:05
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
#Фарзандлари
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ:
3. Руқайя розияллоҳу анҳо.
Куняси: Умму Абдуллоҳ.
Онаси: Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 20-йил / мил. 603 йил феврал – 604 йил январ ораси (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 33 ёшларида).
Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.
Иймон келтирган йили: онаси Хадийжа розияллоҳу анҳодан кейин.
Фотиҳаланган: Утба ибн Абу Лаҳаб розияллоҳу анҳу (лекин оила қуришмаган. Утба ҳижрий 8 йил, 17 рамазон / мил. 630 йил 7 январда, Макка фатҳ этилган куни мусулмон бўлади).
Турмуш ўртоғи: ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу (Ҳабашистонга ҳам, Мадинага ҳам бирга ҳижрат қилишган).
Турмушга чиққан йили: ҳижратдан аввалги 10-йил, нубувватнинг 4-йили / мил. 612 йил ноябр – 613 йил октябр ораси.
Турмушга чиққан жойи: Маккаи мукаррама.
Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам.
Фарзанди: Абдуллоҳ ибн Усмон.
Мадинага ҳижрат қилган йили: ҳижрий 1 йил.
Вафот этган йили: ҳижрий 2 йил (Катта Бадр ғазоти тугаганида).
Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.
Вафоти сабаби: Қизамиқ касали.
Жанозасини ўқиган: ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу (ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Катта Бадр ғазотида эдилар).
Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.
Умри: 22 ёш.
"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
554 views13:26