Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тул хотин ва мискиннинг ташвиши ила ҳаракат қилган киши Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилувчи мужоҳидлар, кечалари намозда қоим, кундузлари рўзада соим бўлувчи кабидир», дедилар».
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадисларида шундай дейилади: “Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз бир киши билан дўстлашишмоқчи бўлса, яхшилаб қарасин”, яъни унинг одоб-ахлоқи ва дин-диёнатидан хабардор бўлсин. (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким)