Get Mystery Box with random crypto!

Nargiza Jalil

Telegram kanalining logotibi nargizajalil — Nargiza Jalil N
Telegram kanalining logotibi nargizajalil — Nargiza Jalil
Kanal manzili: @nargizajalil
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 526
Kanalning ta’rifi

Umumiy amaliyot vrachi, pedagog Nargiza Qurbonovaning shaxsiy sahifasi
Siz baxtga loyiqsiz!
Instagramm: nargiza_jalil
Facebook: Nargiza Qurbonova

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-28 08:47:17 Ҳиссиётларга берилмасдан ҳулосага шошилманг!

18 та боланинг ўлими дунё миқёсидаги муаммо.

Бола кўп туғиладиган ва мусулмонлар яшайдиган давлатлар танлангани огоҳ бўлишимизни талаб қилади.
237 views05:47
Ochish/sharhlash
2022-12-27 18:07:49
Чап қўлда чойни қуйиб қайтарса, ҳаром бўладими?
Мизож илмини биламизми?
Ибодатлар пайтида оғизларимиз покиза бўлиши керак.
Кам ейишлик инсоннинг ҳам жисмига, ҳам руҳиятига таъсир қилади.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

13-суҳбат

#ijtimoiy_odoblar
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Веб-сайт
195 views15:07
Ochish/sharhlash
2022-12-27 15:07:05
Оқ ва қора кунжут. Таркибидаги кальций сақлаши бўйича 1-ўринда турадиган ўсимлик уруғи.
211 viewsedited  12:07
Ochish/sharhlash
2022-12-27 15:06:45
Седан аччиқ ва қора- ўлимдан бошқа ҳамма дардга даво.
202 viewsedited  12:06
Ochish/sharhlash
2022-12-27 15:02:37 «Қора седана, оқ седана, ширин седана, аччиқ седана» деб кунжут билан седанани фарқига бормайдиган аёлларга гап йўқ!
201 views12:02
Ochish/sharhlash
2022-12-27 08:04:19 Камқонлик

Камқонлик (анемия) - қондаги эритроцитлар ва / ёки гемоглобиннинг паст даражаси билан тавсифланган патологик ҳолат, натижада кислороднинг тўқималарга ўтказилиши қийинлашади ва тўқималарда гипоксия яъни тўқималарда кислород етишмаслиги кузатилади.

ЖССТ маълумотига кўра камқонлик қуйидагича ташхисланади:
• менапаузадан кейин аёлларда ва эркакларда гемоглабиннинг миқдори 130 г/л дан кам;

•туғиш ёшидаги аёлларда гемоглобин миқдори 120 г/л дан кам;

•ҳомиладорлик даврида гемоглобин миқдори 110 г/л дан кам ( биринчи ва учинчи триместрда) ёки 105 г/л дан кам (иккинчи уч ойликда).

Камқонлик оғирлигига кўра даражаларга бўлинади:

•енгил даража (|°) - Hb 120 - 95 г/л,

•ўрта даража (||°) - Hb 94 - 80 г/л,

•оғир даража (|||°) - Hb 79 - 65 г/л,

•ҳаёт учун ҳавфли даражаси (|V°) - Hb < 65 г/л.

Энг кенг тарқалган анемия темир танқислиги ҳисобига бўлса, иккинчиси анемияни сурункали касаллик кўриниши.

Камқонликнинг ривожланишидаги омиллар:
• демографик (катта ёш, ўсмирлик даври, ҳомиладорлик)
•овқатланиш омили (таомномада темирнинг кам миқдорда сақланиши, С витаминини етишмаслиги, кофе/чойни овқатланиш вақтида истеъмол қилиш, нотўғри парҳез)
•ижтимоий омиллар (қашшоқлик, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ҳазм тизими касалликлари, депрессия ва бошқа касалликлар)

Камқонлик танадаги учта жараёндан бири туфайли юзага келади:
•Ўткир ва сурункали қон кетиш (вақт ўтиши билан кам ишлаб чиқариш анемиясини келтириб чиқаради).
•Суяк кўмигида эритроцитларнинг етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги.
•Эритроцитлар гемолизи (йўқ қилишнинг кучайиши)

Камқонлик белгилари:
•умумий ҳолсизлик
•иштаҳа пастлиги
•соч тўкилиши
•тирноқларнинг кўчиши
•тахикардия (юрак уришининг •тезлашиши)
•ҳансираш
•шиш (оёқ-қўлларнинг шиши)
•марказий асаб тизимининг бузилиши (бош мия)
•таъсирчанлик
•сурункали чарчаш
•диққатнинг бузилиши
•хотира пасайиши
•бефарқлик
•депрессия
•кўришнинг бузилиши (кўз олдининг «жимирлаши»
•мушакларнинг умумий ҳолсизланиши ва тез чарчаш,
•мушаклар тортиши
•ўтиб кетувчи чўлоқланиш
•суяк битишини секинлашиши (синганда)
•ҳазм қилишнинг бузилиши
•анорексия
•болаларда бўй ва вазнда орқада қолиш
•пагофагия (муз ейиш)
•геофагия (тупроқ ейиш)
•оғиз бўшлиғидан бадбўй ҳид келиш
•дисфагия (ютинишнинг қийинлаши)
•атрофик глоссит (тилнинг ўзгариши)
•экссудатив энтеропатия (ичакларнинг шикастланиши)
•иммунитетнинг пасайиши, жинсий етилишнинг орқада қолиши
•ҳайз циклининг бузилиши

Анемияни даволаш:
•сабабни бартараф қилиш, бирламчи касалликларни даволаш
•темир сақловчи препаратларни С витамини билан биргаликда берилади
•В гуруҳ витамини ва фолик кислота препаратлари
•қон қуйиш
•3 ойдан бошлаб узоқ муддат даволаниш.
255 views05:04
Ochish/sharhlash
2022-12-26 08:23:34 Ўғил болаларимизни аёллардан асрамоқчи бўламиз....

Кўча ва интернетни назорат қилолмаслигимиздан нолиймиз......

Хонадон ичида айрим оналар тунги кийимларда юриши ҳозир урфда....

Иш қилишга қулай, юришга қулай деб пижамаларни уй кийим қилиб қўйганлар бор афсус ичимизда....

Ўғилларни оналар ўзлари билмаган ҳолда соблазнит қилишаётганларини наҳот ўйламайдилар?!

Кейин ўғиллар хотинларидан онамдек бўл деб шеър қўшиқлар куйлаб юборишяпти....

Зиҳор ҳақида билармиканлар?!
228 views05:23
Ochish/sharhlash
2022-12-26 06:30:40 Қовоқнинг фойдалари: оловранг дори

Қовоқ таркибида энг муҳим микроэлементлар - калий, кальций, магний, фосфор мавжуд. Бундан ташқари В2, В2, В12, РР витаминлари мавжуд. Айниқса қовоқда провитамин А - бета-каротинга бой. Ушбу бирикма танани атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан ва ҳужайраларни саратон дегенерациясидан ҳимоя қилади.
Қовоқда кўплаб пектинлар - озуқавий толалар мавжуд бўлиб у ичакларни тозалайди. Қовоқ юрак, буйрак ва жигар касалликлари, уйқусизлик, гемаррой, атеросклероз, шамоллаш, подагра, асаб касалликлари, кўриш муаммоларида фойдалидир. Ҳиндистонда эса меваси сил касаллигини даволаш учун ишлатилади.
Парҳезга риоя қиладиганлар учун фойдалидир. 100 г қовоқда 1г протеин мавжуд, шунинг учун у бедана тухумига қараганда анча кўп протеинни ўз ичига олади.

Қовоқ модда алмашинувини кучайтиради. Ҳазм қилишни яхшилайди, қорин дам бўлиши ва қабзиятда ҳафтада камида 2 марта қовоқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Аёллар учун хом қовоқ, қовоқ шарбати, пиширилган қовоқ ва айниқса қовоқ уруғлари фойдалидир. Қовоқли таомлар оздиради, холестеринни пасайтиради ва танадан оғир метал бирикмаларини чиқаради. Гинекологик касалликларни даволашда самарали. Пишган сабзавоти бепуштлик, бачадон бўйни эрозияси, яллиғланишларда, вагинитни даволашда ёрдам беради.

Ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали - кальций, магний, темирнинг юқори миқдори туфайли камқонликни олдини олишда ёрдам беради. Қовоқдан тайёрланган таомлар менопаузадаги нохуш ҳисларни ва асабийлашишни камайтиради.

Қовоқ эркаклар репродуктив тизимининг ҳолатини яхшилашга мукаммал ёрдам беради. Қовоқ сабзавотини, балки уруғини ҳам истеъмол қилиш керак ва зарур. Витамин Е-токоферол смерматозоидларнинг сифатини яхшилайди, қовоқ уруғлари эса тестостерон синтезини яхшилайдиган ва эректил функцияни меёрлаштирадиган озуқа моддаларни ўз ичига олади.
230 views03:30
Ochish/sharhlash
2022-12-26 05:31:53 Ижтимоий сўровнома!

Оилали эркаклар! Уйланмаган йигитларга турмуш ўртоқ танлашда қандай маслахатлар берган бўлар эдингиз? Маълумот учун ёшингизни киритинг!
207 views02:31
Ochish/sharhlash
2022-12-25 22:44:12
Умрим бўйи, бошқалар бутун бўлсин дея ўзимни синдираверибман…
Энди эса, ҳеч кимни яқинимга йўлатгим келмайди…
Зўрға йиғиб-териб ”бутун” қилиб олган юрагим сочилиб кетишидан ва у синиқлар билан бошқаларнинг қалбини қириб қўйишдан қўрқаман…
Баъзан ўзим истамаган ҳолда шундай бўлади…
Мажбур қоламан…
Мажбур қилишади…

Малоҳат Анвар.
227 views19:44
Ochish/sharhlash