Get Mystery Box with random crypto!

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси | Namangan viloyati hokimligi

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи томонидан Поп туманининг олис Парда-Турсун қишлоғидаги Имонота МФЙ ва Маданият МФЙларда сайёр қабуллар ҳамда Пенсия, нафақа, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам олувчиларга тўловларни ўз вақтида етказилиши бўйича мониторинг ишлари ўтказилди.

Сайёр қабуллар давомида фуқаролар пенсия тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчиларга тўловларни амалга ошириш тартиби, ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга нафақалар тайинлаш тартиби, талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси хамда моддий ёрдам нафақаси юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди.

Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Бундан ташқари бошқарма бошлиғи томонидан кам таъминланган оилалар яшаш хонадонларига кириб холидан хабар олинди.

Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

69-228-57-84