Get Mystery Box with random crypto!

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА Учқўрғон | Namangan viloyati hokimligi

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА

Учқўрғон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари тамонидан истеъмолчилардан тушган мурожаатлар ўз вақтида ва ижобий ҳал қилиниб келинмоқда.

Жумладан, сайёр қабул орқали "Эшон тўпи" маҳалла фуқаролар йиғини, "Нодирабегим" кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролардан бўлган мурожаат корхона мутахассислари тамонидан жойига бориб ўрганилди.

Ҳудудга янги ҳаво тармоғи қуриш учун таянч устунлар олиб келиниб ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Ушбу ишлар Янги Ўзбекистоннинг янги имкониятларидан фойдаланаётган халқимизнинг давлатимиз тамонидан олиб борилаётган одилона сиёсатидан мамнунлигини кўрсатиб турибди.

Бажарилаётган ишлар орқали мурожаатчиларнинг давлат идораларига бўлган ишончи янада ошганлигини ҳамда истеъмолчилар янада сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминланаётганлиги корхонамиз ютуғидир.


"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.