Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилоят судлари | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi namsud — Наманган вилоят судлари | Расмий канал Н
Telegram kanalining logotibi namsud — Наманган вилоят судлари | Расмий канал
Kanal manzili: @namsud
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.21K
Kanalning ta’rifi

Наманган вилоят умумюрисдикция судининг ахборот канали
Мазкур каналда қонунлар, ҳуқуқий афоризмл­ар, жиноятлар, мақолалар ва янгиликлар бериб борилади
Таклифлар учун👉 @jib_nam_sud_bot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-23 15:33:42
МУРОЖААТНОМА: ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ТАШАББУСЛАР

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётининг эртанги истиқболлари, халқимиз турмуш-фаровонлигининг асосларини белгилаб берди. Шу жиҳатдан мазкур Мурожаатнома барча соҳаларда бўлгани каби суд тизимида ҳам чуқур ўрганилмоқда. Суд раислари, судьялар томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиниб, муносабатлар билдириляпти. “Олтин замин” радиоси томонидан эфирга узатилган “Хайрли кун” дастури ҳам айни шу Мурожаатномадан келиб чиқадиган муҳим вазифаларга бағишланди. Унда Наманган вилояти маъмурий судининг раиси Зарипахон Курбонова иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Батафсил

Сайт | Telegram
252 views12:33
Ochish/sharhlash
2022-12-23 14:48:50 СУД ТИЗИМИНИ АСОССИЗ РАВИШДА ҚОРАЛАЙВЕРИШДАН НИМА НАФ?

Блогер О. Тўхтаназаровнинг Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаати юзасидан

Халқимизда “ақлинг етмаган ишга аралашма”, деган гап бор. Бу бежиз айтилмаган. Зеро, билмаган ишга аралашиб, ўзича ақллилик қилиш одамни уялтириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бироқ, бу гаплар шу кунларда тирноқ остидан кир қидириб, судлар фаолиятига тумшуғини суқаётган Олимжон Тўхтаназаровга тааллуқли эмас. Чунки бу блогернинг асосий вазифаси ақли етмаган ишларга бурун тиқишдан иборат.

2022 йилнинг 22 декабрь куни Наманган вилояти маъмурий суди олдида видеочиқиш қилган О. Тўхтаназаров аслида яна ўша сафсатабозликни давом эттиради. Ўзини аризачи “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалигининг манфаати учун ҳаракат қилаётгандек кўрсатиб, фермер, унинг бир нафар ишчиси ва қонуний вакилига судларга нисбатан норозилик кайфиятидаги саволлар бериб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини ёзиб олади. Хўш, аслида ҳолат қандай?

Аризачи “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мингбулоқ туман ҳокимининг 2019 йил 26 январдаги “Гулистон ҳудудидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги ер майдонларини тўлиқ туман ҳокимлиги захира ерлари ҳисобига қайтариш тўғрисида”ги 161/124-сонли қарори ҳамда 2019 йил 5 февралдаги “Якка тол олтин замини” фермер хўжалигига пахта ва ғаллачиликка йўналишидаги фермер хўжалигига ижарага қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 367-сонли қарорининг аризачига тегишли ер майдонларини қўшиб бериш билан боғлиқ қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Наманган туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза рад қилинган.

Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги юқори турувчи судга 25 ноябрь куни апелляция тартибида шикоят келтирган.

Наманган вилоят маъмурий судининг 2022 йил 22 декабрдаги апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан ишни кўриш 2022 йил 13 декабрь куни соат 16:00 га тайинланган.

Наманган вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 13 декабрдаги суд мажлисида аризачи вакили Ш. Ҳасанов (адвокат) ёзма илтимоснома билан мурожаат қилиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиш учун суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Аризачининг вакили адвокат Ш. Ҳасановнинг илтимосномаси қаноатлантирилиб, суд муҳокамаси 2022 йил 20 декабрь куни соат 15:00 га қадар қолдирилган.

Наманган вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 20 декабрдаги суд мажлисида “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги раҳбари С. Мамадалиев судлов ҳайъатига судьяларни рад қилиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб, мазкур иш бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, яъни раислик қилувчи – судья О. Турдиев, ҳайъат аъзолари – судьялар Ф. Мадраҳимов ва Қ. Тажиматов томонидан иш қонуний кўриб чиқилишга ишонмаслигини, шунинг учун улар мазкур суд жараёнида иштирок этишлари мумкин эмаслигини, рад қилинишлари лозимлигини билдирган. Аммо, Наманган вилоят маъмурий суди апелляция судлов ҳайъати томонидан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 21-моддаси яъни, судьяни рад қилиш асосларида назарда тутилган судьялар ишни кўришда иштирок этишини истисно қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли фермер хўжалиги раҳбари С. Мамадалиевнинг судьяларни рад қилиш ҳақидаги аризаси рад этилган.

Наманган вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори билан, бир қанча асосларга кўра, Наманган туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, аризачи “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги раҳбари С. Мамадалиевнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Ишнинг асл ҳолати мана шундай.

Албатта, “санамай саккиз дейиш” осон. Аммо, суд ишларида, айниқса бир томонни оқлаш ёки иккинчи томонни қоралашда ўйламай, калтафикрлилик қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Сайт | Telegram
223 viewsedited  11:48
Ochish/sharhlash
2022-12-23 12:19:45
Туғилмаган фарзандини савдога қўйган онага суд ҳукми ўқилди

2021 йилда турмуш ўртоғи билан ажрашган учқўрғонлик Шаҳло Темированинг (исм-шарифи ўзгартирилган) уч нафар фарзанди бўлиб, тўртинчисига ҳомиладор эди. Гўёки қорнидаги гўдак туғилса, боқа олмаслигини рўкач қилиб, дугонаси Зилолага бола асраб олмоқчи бўлган оилаларни топишни айтади.

Батафсил

Сайт | Telegram
204 views09:19
Ochish/sharhlash
2022-12-23 11:43:39
"Одил судловга оид қўйилган вазифалар тизимнинг олдинга силжишига туртки бўлади”, - Шуҳрат Полвонов - Олий суд раиси ўринбосари

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
170 views08:43
Ochish/sharhlash
2022-12-23 09:20:03 Блогер О. Тўхтаназаровнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги эълон қилинган видеомурожаати юзасидан

2022 йилнинг 22 декабрь куни блогер Олимжон Тўхтаназаров Наманган вилояти судига келиб, ҳеч кимга учрамасдан, кўрилаётган ишнинг қай ҳолатда эканини билмасдан туриб, видеога ўзини тасвирга тушириб, мурожаат қилади. У мазкур чиқишида ҳар галгидек судлардан норози бўлиб, суд мажлиси вақтида бошланмагани, инсонлар кўчада кутиб ўтирганини иддао қилади. Аслида-чи?

О. Тўхтаназаров таъкидлаган суд мажлиси А. Юлдашевга тегишли бўлиб, мазкур шахс жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2022 йил 26 августдаги ҳукмига кўра фирибгарлик ва бир нечта эпизодларда ўғирлик жиноятларини содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 57-моддаси қўлланиб, 59-моддаси 3-қисми ва 61-модддаси тартибида 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят иши ҳукми устидан ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятлари асосида Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан мазкур иш апелляция инстанциясида кўрилмоқда.

Ишни кўриб чиқиш жараёнида ҳимоячилар томонидан киритилган илтимоснома қаноатлантирилиб, иш бўйича тегишли телефон сўзлашувларини пеленгациясини олиш ҳақида ажрим чиқарилган. Бу бўйича олинган маълумотлар билан таништириш мақсадида 2022 йилнинг 22 декабрь куни А. Юлдашев судга келтирилган ва бу ҳақида ҳимоячилари хабардор қилиниб, маълумотлар тилхат асосида берилган. Бу ҳақида ҳимоячилардан хабар топган судланувчининг қариндошлари суд мажлиси бўлар экан, деб судга келган.

Юқоридаги ҳолатлардан мутлақо бехабар бўлган блогер О. Тўхтаназаров “фол очиб”, суд мажлиси вақтида бўлмаяпти, одамлар кутиб сарсон бўляпти деган уйдирмаларни сиздирган. Бу эса блогерликни даъво қилаётган О. Тўхтаназаровни ўз ишига масъулиятсизлик билан бир томонлама ёндошишини кўрсатиб турибди.

Шунга кўра блогер О. Тўхтаназаровнинг Наманган вилояти судлари фаолиятидан норози бўлиб қилган видеомурожаатидаги гаплари ҳақиқатга тўғри келмаслиги аён. Боиси, у томонидан кўрсатилган важлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Мазкур видеомурожаат орқали Наманган вилояти судлари фаолиятидан норози бўлаётган О. Тўхтаназаровнинг бу хатти-ҳаракатлари суд тизимини обрўсизлантириш ва провокациядан бошқа нарса эмас. Шу ўринда айтиш жоизки, кейинги пайтда айрим блогерлар томонидан билиб-билмай суд ишига аралашиш холатлари учрамоқда. Ҳар икки томонни чуқур ўрганмасдан, масаланинг мазмун-моҳиятига ақли етмасдан қонунларни хаспўшлашга уринаётган бундай блогерлар ишини сафсатадан бошқа нарса эмас, деб ҳисобланади.

Сайт | Telegram
215 views06:20
Ochish/sharhlash
2022-12-23 07:28:18
Наманган вилояти судлари фаолияти ҳақида махсус кўрсатув

Сайт | Telegram
322 views04:28
Ochish/sharhlash
2022-12-23 06:47:48
Мурожаатнома - тараққиёт таянчи

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига навбатдаги Мурожаатнома йўлланиб, унда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни давом эттирилиши заруриятига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, учинчи йўналиш сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим эканлиги қайд этилди.

Батафсил

Сайт | Telegram
234 views03:47
Ochish/sharhlash
2022-12-23 06:43:38
Мурожаатнома: Қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўрин тутади

2022 йил 20 декабрь куни барчамиз мамлакатимиз тарихидаги муҳим воқеа бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасини диққат билан тингладик. Мурожаатномада ўз якунига етаётган йилнинг асосий кўрсаткичлари, эришилган ютуқлар ҳамда олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил

Сайт | Telegram
227 viewsedited  03:43
Ochish/sharhlash
2022-12-22 16:54:06
Одил судлов сифатини ошириш бўйича барча имкониятлар ишга солинади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида суд тизими олдига салмоқли вазифалар қўйилди. Ушбу вазифалар ва уларнинг ижроси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов ЎзА мухбирига қуйидагиларни маълум қилди

Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
188 views13:54
Ochish/sharhlash
2022-12-22 13:29:06 "Олтин замин" радиосининг "Кун мавзуси" дастури / Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаевнинг Президент Мурожаатномаси юзасидан интервьюси

Сайт | Telegram
219 views10:29
Ochish/sharhlash