2022-07-07 17:50:39
#Ғафлатда_қолманг
Эртага 08.07.2022, ҳижрий санада 9 – зулҳижжа Арафа, 1443 йил Шанба!
АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар».
Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.
Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаром. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли.
Саҳарлик ва ифторлик вақти: 08.07.2022
(Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:16
Ифторлик бошланиши: 20:00
Ният: Ният қилдим, холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.
NAMOZ VAQTLARI
1.9K views14:50