Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗ ВА ДУОЛАР

Telegram kanalining logotibi namozvaduolar — НАМОЗ ВА ДУОЛАР Н
Telegram kanalining logotibi namozvaduolar — НАМОЗ ВА ДУОЛАР
Kanal manzili: @namozvaduolar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 236
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди!
Фақат Расмий Манба!
#Реклама_учун:

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-17 04:12:58
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба
17 апрель, 2023
26 Рамазон, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
2.3K viewsedited  01:12
Ochish/sharhlash
2023-04-16 16:19:10 ​​Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..

★ Биринчи бўлиб ким ўлимни орзу қилганини биласизми?
Юсуф ъалайҳис салом..

★ Умматнинг биринчи бўлиб қайси аъмаллари кўтарилишини биласизми? Беш вақт намоз..

★ Муҳаммад ﷺ нинг биринчи бўлиб ўқиган намозларини биласизми?
Пешин намози..

★ Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилишини биласизми? Муҳаммад ﷺ..

★ Биринчи бўлиб ким жаннат эшигини тақиллатишини биласизми?
Муҳаммад ﷺ..

★ Биринчи бўлиб шафоат қилувчи ва биринчи шафоат қилинган ким, биласизми?
Муҳаммад ﷺ..

★ Биринчи бўлиб қайси уммат жаннатга киришини биласизми?
Муҳаммад ﷺ уммати..

★ Осмонда биринчи бўлиб ким азон айтганини биласизми?
Жаброил ъалайҳис салом..

★ соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб ким аниқлаганини биласизми?
Нуҳ ъалайҳис салом кемаларида аниқлаганлар..

★ Отга биринчи бўлиб ким минганлигини биласизми?
Исмоил ъалайҳис салом..

★ Жумъа кунини ким "жумъа" деб ном берганини биласизми?
Каъб ибн Луай..

★ "Субҳана Роббиял аъла" деб ким биринчи бўлиб айтганини биласизми? Исрофил ъалайҳис салом.

★ Қуръони Каримдан биринчи бўлиб тушган оятни биласизми?
(Яратган Роббинг номи билан ўқи)
( إقرأ باسم ربك الذي خلق)

★ Биринчи бўлиб ким қаламда ёзганини биласизми? Идрис ъалайҳис салом.

★ Қуръони Каримдан тушган охирги оятни биласизми?
(Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг.)
( واتقوا يوما ترجعون فيه إلى الله)

★ Биринчи бўлиб Тавротдан нима тушганини биласизми?
بسم الله الرحمن الرحيم.

★ Биринчи бўлиб ким Аллоҳ йўлида жиҳод қилганини биласизми?
Идрис ъалайҳис салом..

★ Қуръони Каримдаги энг буюк оятни биласизми?
Оят ал-Курси..

Кун ҳикмати
Хафа бўлишимга ҳақли бўлган ягона нарса - Роббим қаршисида йўл қўйган камчилигимдир.

СУБAҲАНАЛЛОҲ.
АЛЛОҲУ АКБАР.
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ.
ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.9K views13:19
Ochish/sharhlash
2023-04-16 13:48:04
Дунёни йиғлатган сабрли болалар:

“Нон ушоқларини териб еябмиз. Одамлар нонни қадрига етмай қўйишган. Онам очликка чидай олмай вафот этди. Биз ҳам яхши кийинишни ва яхши овқатланишни ҳоҳлаймиз. Аҳир биз узоқ яшай олмаймиз...“

(Ношукурлик қилишга яна қандай ҳаққимиз бор!)


Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
4.5K viewsedited  10:48
Ochish/sharhlash
2023-04-16 11:29:31 ​​​ Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.

Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.

Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари:

Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.
Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия»
асари асосида тайёрланди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
1.0K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-04-16 02:01:32
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

• • •Роббимиз - Аллоҳ
• • •Динимиз - Ислом
• • •Қибламиз - Каъба
• • •Айёмимиз - Жума
• • •Фарзимиз - Намоз
• • •Қарзимиз - Закот
• • •Орзуимиз - Ҳаж
• • •Амалимиз - Савоб
• • •Тилимиз - Тақвоhtt
• • •Нафратимиз - Зино
• • •Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
• • •Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• • •Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Рамазон муборак!

РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

САВОЛ: Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34965
2.3K views23:01
Ochish/sharhlash
2023-04-15 15:45:55 ​​​​Нима учун аввало намоз дейилган?

Чунки:
Намоз – Қиёмат куни банданинг биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амалидир.

Намоз – фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради.

Намоз – агар вақтида ўқилса, Аллоҳга энг маҳбуб амалдир.

Намоз – мўминларга вақти билан фарз қилинган.

Намоз – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётган лаҳзада васият қилган амалдир.

Намоз – дунё машаққатларидан роҳатдир.

Намоз – хатоларни ўчиради.

Намоз – бандани Роббига боғлайди.

Намозни тарк қилган киши мўминликдан чиқиб кетади.
Намозни тарк қилган ҳалокатга учрайди.
Намозни тарк қилган дўзахнинг сақар деган чуқурига тушади.
Намозни тарк қилган киши Аллоҳнинг кафиллигидан чиқади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.8K views12:45
Ochish/sharhlash
2023-04-14 12:49:58 Аёлингизга қанча ҳақ тўлайсиз

Нефть соҳасида ишловчи бир муҳандиснинг аёли вафот этиб, ундан уч нафар ўғил қолди. Болаларнинг каттаси бошланғич мактабнинг учинчи синфида ўқир, кенжаси эса икки ойлик чақалоқ эди. Муҳандиснинг оиласидаги катталарнинг қистови сабаб, уйланиш учун турли хонадонларга совчиликка борди. Аммо бирорта аёл муҳандиснинг уйидаги улкан масъулиятни зиммасига олишни истамади. Муҳандис совчиликка борганда ойнинг кўп вақтларида иши туфайли уйда бўлолмаслигини айтган эди.

Уйланиш борасидаги ва ишдан кўпроқ муддатга рухсат олиш борасидаги уринишлар бесамар кетгач, эркак болаларига қарайдиган тарбиячи ёллашга қарор қилди. Тарбиячи университетни битирган, инглиз тилида равон гаплаша оладиган, хизматга яраши учун ёши қирқ бешдан ошмаган ва яна фалон, фалон сифатларга эга бўлиши керак деб эълон беради. Эълон берилгандан бир муддат ўтиб, чамаси ўттиз беш ёшлар атрофидаги бир аёл эълонда берилган манзил бўйича келади.

«Мен инглиз ва француз тилида равон гаплаша оламан», дея ўзинин таништириб, Фарзандларингизни кўрдим, иш менга маъқул бўлди, чунки мен ҳозирда пулга муҳтожман», деди. — Аммо менинг ҳам бир қанча шартларим бор. Кенжаси эмизикли бўлган уч болангизга қараганим ойлик маошим икки минг жунайҳ бўлади. Мен фақат болаларга, уларнинг ҳотиржам ором олиши, таомланиши, шахсий тозаликларига масъулман.

Агар уларни ўқитишимни хоҳласангиз, маошимга яна уч юз жунайҳ қўшиб берасиз. Агар уларга таом пишириб беришимни хоҳласангиз, маошимга тўрт юз жунайҳ учун қўшиб бериб, таом учун бозордан керакли маҳсулотларни етказиб берасиз. Агар кичик фарзандингизнинг кийимларини ювиб беришимни хоҳласангиз, менга яна икки юз жунайҳ кўпроқ маош беришингиз керак бўлади.

Агар фарзандларингиздан бири бирор касалликка чалиниб, алоҳида қаровга муҳтож бўлса, унда ҳам маошимга яна уч юз жунайҳ қўшасиз. Бундан ташқари уйни тозалаш, сизга ва катта фарзандларингизга алоҳида эътибор қаратишга мен масъул эмасман. Булар учун бир хизматчи ёллашингиз керак бўлади. Жума куни дам оламан. Ҳафта давомида шу куни ишга чиқмайман. Бу менинг ҳаққим. Ўша куни ҳатто телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермайман. Фақатгина ўта зарур ҳолатдагина қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Азиз диндошлар, жуфти ҳалолингизга қилаётган хизматлари учун қанча ҳақ тўлайсиз. Очиғи, ҳеч қанча... Тўғрими?
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
2.2K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:45:21 ​​​​ БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

•Бир уйда неча жонсан,
••Бир-бирингга меҳмонсан.
•••Ота-онанг бағридан сўнг,
••••Оввора-ю жаҳонсан.
•••••Эсла нечта жон эдинг,
••••••Қандай меҳрибон эдинг.
•••••••Сиғардинг бир тўшакка,
••••••••Тўярдинг бир емакка.
•••••••Энди эса ҳовли тор,
•••••••Ҳовли эмас дунё тор.
••••••Бир қориндан туғилган,
•••••Ака укага ағёр.
••••Елдай учди болалик,
•••Сувдай оқди болалик.
••Отанг онанг омонат,
•Йўлинг пойлайди шўрлик.
••Аканг ҳолин билмайсан,
••••Опангдан хол сўрмайсан.
•••••Отанг онанг ғанимат.
••••••Ойда бир бор кўрмайсан.
••••••Рўзғор юки зилмикин,
•••••••Ёки ёр ширинмикин.
••••••Уйдан ортиб ҳол сўрмоқ
•••••Шунчалик қийинмикин.

Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Ва буни ўн кишига юборинг
Бир соат мобайнида
Сизни ҳисобингизга 1000000 саловот йиғилади.

Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

Бир чекада қолиб кетманг!
Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
2.2K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:30:45
УМРА+ҚАДР+ҲАЙИТ

РАМАЗОН ОЙИДА УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТАКЛИФ!


Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "

“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш санаси: 17-АПРЕЛ
(Регистирация: 16-апрел 23:00 да)

НАРХ: 1850$

7 ТА ЖОЙ БОР! ШОШИЛИНГ!

ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС
Тошкент—Жидда—Тошкент
(Ўзбекистон ҳаво йўллари)


Ушбу муборак ойни Аллоҳнинг назари тушган Макка ва Мадина диёрларида умра қилиб ўтказишни истаганлар учун 14 кунлик Рамазон пакетини эълон қиламиз.

- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий Умра визаси;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Саҳарлик ва ифторлик учун иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши хизмати;
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта.

- Зам-зам 5л
- Сумка, нимча, бежик


Жойлар сони чегараланган!

Мурожаат учун:
+998954555553
+998978555553
+998882999992
+998910442522
@Ramazon_muloqot

Каналга қўшилиш учун:
https://t.me/Ramazon_Travel
285 views05:30
Ochish/sharhlash
2023-04-14 02:02:00
РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Қутлуғ РАМАЗОН ойининг учинчи «ЖУМА»си муборак бўлсин! Рамазонга, Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз ва Рамазоннинг 23-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
3.0K views23:02
Ochish/sharhlash