2021-05-05 21:45:35
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Қадр кечасида кузатиладиган баъзи бир бидъат ишлар ҳақида...
Қадр кечасида хос, муайян намоз ўқиш тартиби бӯйича суннатда бирор бир далил келмаган. Бу кечада худди одатий таҳажжуд – тунги намоз каби икки-икки ракъатдан нафл намоз ўқилади. Шу каби ушбу намозда ўқилиши керак бўлган муайян суралар йўқ, балки инсон ўзи билган ҳар қандай сураларни ўқийвериши жоиз. Айрим кишилар қадр кечасида "Қадр" сурасини фалон марта ўқиш керак ёки 100 ракъат намоз ӯқилиш керак экан, деган асоссиз амалларни қилишади. Буларнинг барчаси бидъатдир. Ваҳоланки, ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом:
"..йӯлларнинг энг яхшиси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг йӯлидир. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганларидир. Янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, ҳар бир залолат эса дўзахдадир.", деб айтганлар.
(Муслим ривояти [867])
Яъни юқоридаги "Қадр" сурасини фалон марта ўқиш керак ёки 100 ракъат намоз ӯқилиш ҳақидаги ишларни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашган зотларнинг бирортаси ҳам қилишмаган.
Кӯпдан бери бизнинг диёрларда Қадр кечасини худди байрам сифатида нишонлаш одат тусига айланиб қолди. Баъзи инсонлар айни шу кечада йеғилиб, турли дабдабаларга берилишади. Бошқа кунларда ейилимаган таомларни айни шу кечада ейишади, турли маърузалар уюштириш ваҳаказо...ишларни қилишади.
Эй биродар, ахир булар шариатга мувофиқ ишлар эмас-ку. Ушбу кечада кӯзланган асосий ибодатлар қолиб, қайтанга одамлар еб-ичиш, гап сотиш билан овора бӯлиб қолишади.
Хулоса ӯрнида қуйидаги ҳадисни сизларга эслатиб ӯтмоқчимиз. Набий алайҳиссалом:
"Кимки биз қилмаган ишни қилса, у рад қилинади (яъни қабул қилинмайди), деганлар".
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
@NamozDarsliklari
7.1K views18:45