2024-04-09 21:10:02
ФИТР садақаси.
Муддати Рамазон Ҳайити намози ўқилгунга қадар.(Тошкент вақти билан 6:10 га қадар. Чоршанба 9- Апрел.)
Оиладаги хар бир инсон учун берилишлик афзал. 1 ёшлик бола ҳам хисобга олинади. Туғилмаган фарзанд хисобга олинмайди.
Фитр садақаси Рамазон ойидаги йўл қўйилган камчиликларни тўлдириб, гўзал суратда қабул бўлишлигига сабаб бўлади дейди аҳли уламоларимиз.
Миқдори:
1) 14 000 (ўн тўрт минг)
2) 20 000 ( йигирма минг)
3) 110 000 (бир юз ўн минг)
4) 180 000 (бир юз саксон минг)
Молиявий имкониятга қараб ушбу суммалардан бирини танлаб берилади.
Мисол, оилада 3 киши бўлса, 14 минг танланса, 42 минг берилади.
Кимларга берилади:
Пулга мухтож оилалар, молиявий кўмакка мухтож беморлар, етимлар, мусофирлар, талабалар...Шундай инсонларга беришлик учун Масжидларда хам алоҳида қутилар қўйилган, фитр,фидя, закот учун. .
41.1K viewsF, edited 18:10