Get Mystery Box with random crypto!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалло | Namoz vaqti

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лайлатул Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан Лайлатул Қадрни топиш учун Рамазони шарифнинг йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларида излаш керак бўлади.

Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир. Ким унда имон билан Аллоҳ розилиги учун ибодат қилса, албатта, Аллоҳ аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради. У тоқ кечада бўлади. Тўққизинчи ёки еттинчи ёки бешинчи ёки учинчи ёки охирги кеча қадр кечасидир”, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).