Get Mystery Box with random crypto!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу ала | Namoz vaqti

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (охирги) ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар эдилар». Бешовлари ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида: «Охирги ўнликда ундан бошқада қилмаган ижтиҳодни қилар эдилар», дейилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтирар эдилар ва:
«Лайлатул Қадрни Рамазоннинг охирги ўнлигидан изланглар» дер эдилар». Икки Шайх ва Термизий ривоят қилган.

Қадр кечасини Рамазоннинг охирги 10 кунлигидан излашимиз керак.