Get Mystery Box with random crypto!

Наманган хабарлари | Ахсикент

Telegram kanalining logotibi naminfo — Наманган хабарлари | Ахсикент Н
Telegram kanalining logotibi naminfo — Наманган хабарлари | Ахсикент
Kanal manzili: @naminfo
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 965
Kanalning ta’rifi

Наманган вилояти ҳокимлигининг Медиа Департаменти

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 17:58:55
«Президент маршрутни ўзгартириб, Наманган шаҳрининг Истиқбол ва Бунёдкор маҳалласига келгандилар. Айнан шу ерга келишларида «Шаҳар катталашиб кетибди. Янги туман ташкил этиш керак», дея Янги Наманган туманини тузиш ғоясини бергандилар. Бу ердаги собиқ Саҳоват уйи ҳудудида мактаб ва боғча қуриш таклифимизни қўллагандилар», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманида 16,6 млрд сўм маблағ эвазига қуриб битказилган 660 ўринли 93-умумтаълим мактабини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди
986 viewsedited  14:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:11:10
Уйчи туманидаги 3-мактабда инвестиция дастури доирасида 9 млрд. 456 млн. сўм эвазига янги 420 ўринли қўшимча ўқув биноси бунёд этилиб, мавжуд 690 ўринли бино мукаммал таъмирланди.

Замонавий қиёфа касб этган даргоҳ 1650 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олиш имкониятига эга.
1.4K viewsedited  09:11
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:50:26
210 views08:50
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:44:46
«Наманганда ўнта цемент заводи қурилмоқда. Иккита йириги ишлаб турибди. Бугун учинчисини очмоқдамиз. Ҳозирдан ички эҳтиёжни тўла қоплаяпмиз», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов йилига бир миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга PoromonSement заводини очиб берди
1.3K viewsedited  00:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:34:48
Наманганда мустақиллик шодиёналари - байрам тадбиридан лавҳалар
1.2K viewsedited  00:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 23:32:10
— Мустақиллигимизнинг ўтган тарихан қисқа даврида Наманган аҳлининг ҳамжиҳатлик билан амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари туфайли водий гавҳари саналган вилоятимиз ҳам тобора кўркам ва замонавий қиёфа касб этмоқда. Хусусан 2022 йил давомида 573 мингта янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб, 1 августгача 421 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди, - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Мустақиллик байрами тантанасидаги нутқи

Медиа Департамент
421 viewsedited  20:32
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:43:34
«7 гектардан 1800 тонна экспортбоп помидор оламиз. Хорижда харидор нақд. Ноябрь хосил йиға бошлаймиз. Яна етти гектарга ҳудди шундай иссиқхона қурмоқдамиз. 5000 бош зотдор қорамол комплексимиз ҳам ишга тушиш арафасида. Келгуси йил мева-сабзовот, гўшт-сут қайта ишлашга киришимиз. Бунинг учун 50 миллион доллар инвестиция киритамиз», - Zamin Green World Agro Cluster раҳбари Абубакр Мамадалиев.

Медиа Департамент
233 views19:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:36:38
«Биргина тадбиркоримиз Поп даштларига 50 миллион доллар инвестиция киритмоқда. Бугун унинг биринчи қисмини очмоқдамиз. Ҳозир 200 киши ишли бўлди, бир-икки йилда улар сони мингдан ортади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.

Поп туманида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси арафасида «Zamin Green World» томонидан замонавий иссиқхона комплекси ишга туширилди.
1.4K views19:36
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:39:58
«Tip Top» бренди аввалги мавқеини тикламоқда. Бу йил 12, келгуси йил эса 30 миллион долларлик маҳсулот экспорти кўзланмоқда», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «Marvel Milk» шарбат компаниясининг 76 млрд. сўмлик янги лойиҳасини очилиш маросимида иштирок этди.
1.4K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:13:29
Тўрақўрғонда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тўрақўрғон аҳлини шонли байрам билан қутлаган туман ҳокими Аҳроржон Мансуров таъкидлаб ўтганидек, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги нишонланаётган шу кунларда туманимиз бўйича 30 дан зиёд ижтимоий ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Байрам тадбирида туманнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, хушовоз хонандалар Ғайрат Усмонов, Жалолиддин Усмоновлар энг сара қўшиқ ва рақслари билан даврага шукуҳ бағишладилар.

Истиқлол айёми тадбирлари ҳудудларда давом этмоқда.

Медиа Департамент
303 views03:13
Ochish/sharhlash