Get Mystery Box with random crypto!

Тўрақўрғонда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори ост | Наманган хабарлари | Ахсикент

Тўрақўрғонда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тўрақўрғон аҳлини шонли байрам билан қутлаган туман ҳокими Аҳроржон Мансуров таъкидлаб ўтганидек, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги нишонланаётган шу кунларда туманимиз бўйича 30 дан зиёд ижтимоий ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Байрам тадбирида туманнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, хушовоз хонандалар Ғайрат Усмонов, Жалолиддин Усмоновлар энг сара қўшиқ ва рақслари билан даврага шукуҳ бағишладилар.

Истиқлол айёми тадбирлари ҳудудларда давом этмоқда.

Медиа Департамент