Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилояти ва Свердловск вилояти ўзаро ҳамкорлик алоқала | Namangan Iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi

Наманган вилояти ва Свердловск вилояти ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамланмоқда

Наманган вилояти ҳамда Россиянинг Свердловск вилояти ҳукумати ва мутасаддилари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, республикамизнинг бошқа вилоятлари иштирокида видеоконференция орқали меҳнат миграцияси масалаларидаги ҳамкорлик бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда Наманган вилоятидан вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Юсупов ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вилоят филиали раҳбари Ё.Камалов иштирок этишди. Россия томондан Свердловск вилояти губернаторининг ўринбосари Чемезов Олег Леонидович иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар ташқи меҳнат миграцияси ва бандлик масалаларида бир қатор фикр ва мулоҳазалар билан алмашишди ҳамда келгуси даврларда Наманганлик фуқароларни тартибли равишда Свердловск вилоятига меҳнат мигранти сифатида тартибли равишда жўнатиш йўналишида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди.