Get Mystery Box with random crypto!

Nadirkhuja Yuldashev

Telegram kanalining logotibi nadirkhuja — Nadirkhuja Yuldashev N
Telegram kanalining logotibi nadirkhuja — Nadirkhuja Yuldashev
Kanal manzili: @nadirkhuja
Toifalar: Bloglar , Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.24K
Kanalning ta’rifi

- Футбол ва спортга оид фактлар
- Болалар футболи
- Туризм
- www.championat.asia

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-25 14:24:47 Ҳамма Мистер Икс билан қизиқиб қолди.

Гап йўқ, боплаяпти. Анчадан бери шундай аччиқ гаплар ёзилмай қўйганди.

Йил охирида кимлигини билиш ўзим учун ҳам қизиқ. Кўплар, уни мен дейишяпти.

Лекин Мистернинг баъзи гаплари, менинг фикрларим эканлиги аниқ, яъни кўпчилик орасида айтадиган гапларимни унинг ёзмаларида кўрдим.

Унга таклифим, битта яхшилаб ПРО Лицензия олиб, хатто ўзимизда ҳам иш топа олмаётганлар ҳақида ёзса. ПРО лицензияни винетка тарқатгандек, тарқатадиган тизимимиз ҳақида клавятура шақиллатса.

@Nadirkhuja
4.0K viewsY.N, edited  11:24
Ochish/sharhlash
2022-08-22 07:46:41
2018 йил ташкил қилинган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ва ниҳоят Ўзбекистонда ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади.

Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилинаётган турнирдаги илк рақибимиз Эрон.

Учрашув ЖАР стадионида, соат 19:00да бошланади.

Бу терма жамоага менинг ҳам меҳнатим сингди. 2015 йилда улар 9 ёш эди. Илк мусобақамни ўтказдим. Таркибдаги аксарият болалар мусобақаларимда тобланишган. Улар муваффақият қозонса, мен фақат хурсанд бўламан.

Nadirkhuja
6.5K viewsY.N, edited  04:46
Ochish/sharhlash
2022-08-17 15:23:49
Бу окамиз яна Қатар ёки БААга кетиб қолмасалар бўлди. Менинг ёшимда, бугун 90% футболчилар ука. Жасур эса ака ))

Ҳали ҳам кучли спорт формасини сақлаб қолган профессионал.

Финалга чиқиши ва у ерда ҳам шундай голларни уришига тилакдошман.

@Nadirkhuja
10.9K viewsY.N, edited  12:23
Ochish/sharhlash
2022-08-16 14:45:24 Мақола ёзишни ҳам ўзига яраша гашти бор. Ёзгандан кейин қўнғироқларга жавоб бериш бироз асабни бузади.

Бизда гапиришдан қўрқишади, аниқроғи футболдагилар. Кўп ҳамкасбларим бошқа соҳаларга ўтиб кетишди. Бу ҳам айримларни "эркалатиб" юборди. 2016 йилгача кўчада қаттиқ гапириш жуда қимматга тушиши мумкин бўлган замонлар, футболда журналистика ҳеч нимадан қўрқмасди. Бугун замон анча очилди, ҳоким ҳам қолмаяпти, вазир ҳам. Лекин футболда таҳлил ва танқид йўқ бўлиб қолди.

"СА"ни жонлантириш пайти келди. "Комага" тушиб қолган сайтга ўхшайди. Фақат матнли трансляция, матбуот анжуманларидаги одатий гаплар ва ҳориж хабарларининг таржималари. Онда-сонда Фахриддин ёзмаса, Абдулазиздан интервьюлар бўлмаса, қуруқ дастурхон бўлиб қолди.

Мақсад кимнидир ёмонлаш эмас, мақсад футболни ўстириш. Бу ишни ассоциацияда ишлаб қиласанми, ёки сайтда, фарқи бўлмаслиги керак.


@Nadirkhuja
8.2K viewsY.N, edited  11:45
Ochish/sharhlash
2022-08-16 14:22:01 Бироздан сўнг қайтиш мақоласи...

Мавзу, клублар учун муаммо бўлиб турган МТЖ йиғинлари ва тақвимдаги ўзгаришлар.

Нима учун Суперлига клублари Катанец ва ЎФАга қараб қолишлари керак? https://championat.asia/t/O6TtZnfz

@Nadirkhuja
8.4K viewsY.N, edited  11:22
Ochish/sharhlash
2022-08-13 08:58:56 Шомуродовга оз қоляти, аммо бу унинг муаммоси эмас. Элдор Шомурдовни "Рома" билан жуда узоқ йилларга мўлжалланган шартномаси бор ва уни жуда кучли "юрист"лар тузган. Бугун Рим ва Элдор ўртасидаги муаммодан Элдор ютқазадиган вазият битта, у ҳам бўлса ўйин амалиёти. Қолган вазиятлар унинг фойдасига ўйнайди. Шомуродовнинг бу ҳолати шубҳасиз терма жамоамизга ҳам панд бериши мумкин, бу йилку билинмас, аммо 2023 йилда Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Қўл билан саноқли савияда ўйинчи қолган МТЖ учун, ўйин амалиёти йўқ Шомуродов табиийки катта ёрдам бера олмаслиги мумкин. Шунга биз Шомуродовни "Рома"дан кетишини истаймиз, Англиядан таклиф бўлаётганлигини билдик, бироқ бу чемпионат унинг учун янги ва қанчалик мослашиб олишини билмаймиз. Италияни эса аллақачон ўзлаштириб олди. Бу борада "Болонья" энг мақбул вариант. Ўтган мавсумда 13-ўринни қўлга киритди. Ўртамиёна, аммо Шомуродов учун айни муддао. Рақобат "Рома"чалик эмас. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Марко Арнаутович. Аввалги мавсумда "Болонья" учун 14та гол урган.

Лекин битта кичик муаммо бор, Элдор болоньяликлар билан мавсумга тайёргарлик кўрмади. Клубини ўзгартирган ҳолда асосий таркибга кириб олиш учун вақт керак бўлади. "Рома"да қолишни истаса, "Рома" ҳеч нима қила олмайди. Аммо кетиш керак, 2021/22 йилги мавсумда унга Моур деярли имконият бермади. Бор йўғи 778 дақиқа. Агар буни, у ўйнаган 28та ўйинга бўлсак, ўртача майдондаги вақт 28 дақиқага етар, етмас. Бу жуда кам. Майдонда кам ўйнагани сари, юракка яқин олиб сиқилишлар кўп бўлади.

Осиё Кубоги биз учун ЖЧ-2026 саралаш ўйинларининг қуръасида яхшироқ ҳолатда бўлиши учун жуда керак. Шомуродов ҳозир 26га кирди. 24-30 ёш ҳужумчилар учун гуллаган даври бўлади, ўша даврни захирада ўтказиб юбориш, Ўзбекистон миқёсидаги ТОП ҳужумчи учун "увол" бўларди. У ҳали араб давлатларига кетишга улгуради, Туркияга ҳам. Бугун Туркияга бориб қўйиб, эртага истаса ҳам кучли бешликка қайта олмаслиги мумкин, бу таваккалчилик. Пулга ружу қўймаганлигини инобатга олсак, Элдорни "Болонья"да Италия иккинчи маротаба кашф қилишига ишонамиз, бунинг учун аввал у ўзи "Болонья" фойдасига қарор чиқариши керак, "Рома" эса у жамоага бироз ён бериб, сўраётган пулларини камайтириши керак бўлади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, 31 августга қадар масала ҳал бўлишини истаб қолардик!

@Nadirkhuja
8.1K viewsY.N, 05:58
Ochish/sharhlash
2022-08-11 12:00:37
Бугун қарз қайтариладиган кун.
Тожикистон қийинчиликсиз Эронни ютади, юта олмаса ҳам ютади.

U-16 да Эрон юта олмаса ҳам, 8:0 ҳисобда Тожикистонни ютганди.

Доимгидек, бизнинг барча ўйинлар биринчи бўлади. Ўйинларни сунъий майдонда бўлиб ўтаётганлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

Яна бир катта муаммо, бу футболчиларимизнинг аксари Суперлигада ўйнашади, КАФА эса ички чемпионат тақвимларига қарамайди.

Асосий таркибда ўйнаб турган футболчиларни эса, мана шундай адолатсиз мусобақаларга юбораверамиз биз. Бир киши, тегма ўз жамоасининг асосий таркибида ўйнагани яхшику демайди.

КАФАни Тошкентга қайтариш керак ва Санжар Ризаев давридаги ҳолатда ишлатиш лозим.

@Nadirkhuja
6.9K viewsY.N, edited  09:00
Ochish/sharhlash
2022-08-11 11:51:43
"Пахтакор" жамоасини авиафалокатга учраганига 43 йил бўлди. Тўлаган Исоқовнинг бир гапига доим қўшилиб келаман. Биз нафақат футболчилардан, балки 90-йилларда бизга ас қотиши мумкин бўлган бўлажак мураббийлар ва раҳбарларни ҳам йўқотганмиз.

Масалан бугун "Пахтакор" сафида фаолиятини бошлаган 2003 йилда туғилган футболчилар, Михаил Аннинг фарзанди, Дмитрий Ан қўл остида тарбия топдилар. Энди ўйлаб кўринг, буюк ўйинчи бўлган Михаил Ан ва Владимир Фёдоров каби юлдузлар қандай футболчиларни биз учун келажакка кашф қилган бўлардилар?

Биз доим футболчиларимизни хотирлаймиз, бугун пойтахтдаги Боткина қабристонига ҳам борилди. Иккинчи суратда, Сиз ўша самолетни бошқарган экипаж учун ўрнатилган ёдгорликни кўряпсиз. Минск рейсини бошқарган учувчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг, монументлари Минск қабристонига қўйилган.

@Nadirkhuja
5.4K viewsY.N, 08:51
Ochish/sharhlash
2022-08-10 18:45:30 Бунёдкор навоийликларга қарши ўйинда Локомотив стадионида мезбон.

Қизилқум таркибига назар ташласак, бугунги ўйинда кўпроқ меҳмонлар мезбондек.

Яқингача қуйидаги ўйинчилар Локомотив шарафини ҳимоя қилаётганди.

Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Салим Мустафоев.

@Nadirkhuja
4.8K viewsY.N, 15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-09 16:12:56 Тинчлик хотиржамлик бўлиб турса, битта катта лойиҳага қўл уряпман.
"Kelajak Yulduzlari co" 32та жамоадан иборат 2009 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Олимпиада-2032" халқаро мусобақасини ўтказади. Мазкур турнир 2021 йил Тўрақўрғонда бўлиб ўтганди. Ҳисобдаги иккинчи мусобақа бу сафар Тошкентда бўлиб ўтади.

Ҳозирча Москванинг топ жамоалари ва Минск клублари билан музокара бошланди. Йўқ дейишмади, агар "Спартак", "Локомотив", ЦСКА ёки "Динамо" клубларидан бири келса, Қозоғистондан "Қайрат", "Шахтёр" ва "Ордабаси" клублари ўзлари ташриф буюрадилар.

Ўзимизнинг энг кучли жамоалар ҳам мусобақада қатнашадилар. Албатта яхшилаб сараланганлари. Энг аввало, яна бир бор такидлайман, энг аввало этика қоидаларига амал қилган, нафақат майдонда, жамиятда ҳам ўз ўрнига эга бўлган мураббийларнинг жамоалари мусобақада қатнашадилар.

Мусобақа ноябрь таътилига мўлжалланган.

2010 йиллар учун эса декабрь ойида анъанавий U-12 жамоалари учун "Олимжон Аҳмедов Кубоги".

2008, 2007 ва 2006 йиллар анча катта бўлиб қолишди. Уларга шаҳар чемпионати ва Кубогидаги ўйинлар етарлича. Қолаверса, терма жамоа йиғинлари ҳам бор.

@Nadirkhuja
5.6K viewsY.N, 13:12
Ochish/sharhlash