Get Mystery Box with random crypto!

NACHALNIKLAR

Telegram kanalining logotibi nachalniklar — NACHALNIKLAR N
Telegram kanalining logotibi nachalniklar — NACHALNIKLAR
Kanal manzili: @nachalniklar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8
Kanalning ta’rifi

📌 Тезкор янгиликлар
🚷 Жиноят ва жазо
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
✅ Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин!
Мурожаат учун:👉 @Nachalniklar_Bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-10-31 18:35:42
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Зангиота-Қоплонбек” автойўл ўтказиш пункти 19 ойга ёпилади

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости билан чегарадош бўлган Қозоғистон Республикасининг “Қоплонбек” автойўл ўтказиш пункти модернизация қилиниши ҳамда техник томонидан жиҳозлашниши режалаштирганлиги боис, мазкур ўтказиш пунктини жорий йилнинг 1-ноябр кунидан бошлаб 19 ойга ёпилиши маълум қилинди.

@NACHALNIKLAR
3 views15:35
Ochish/sharhlash
2022-10-23 17:01:38
#Ана_ҳолос

Риши Сунак Буюк Британия бош вазири лавозимига консерватив номзодлар орасида энг юқори рейтингга эга,
деб ёзади Блоомберг!

Икки ой олдин у Консерватив партия етакчилиги ва бош вазирлик учун курашда Лиз Трусснинг асосий рақиби эди. Айнан у баҳс-мунозара пайтида ўзининг тешик туфлиси билан "машҳур бўлган".

Борис Жонсон кабинетида 42 ёшли Сунак молия канцлери лавозимида ишлаган ва у, албатта, Трусснинг янги ҳукумати
таркибига унинг асосий рақобатчиси сифатида киритилмаган.

Консерваторлар етакчилигидаги янги вазирлар маҳкамаси муваффақияцизликка учраса, мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши мумкин, унда Лейбористлар партиясининг ғалаба қозониш имконияти юқори.

Охирги лейбористлар бош вазири 2007-2010 йилларда (Гордон Браун) Британияда бўлган, ундан олдин, 1997-2007 йилларда лейбористлар бош вазири Тони Блер ҳам бош вазир лавозимини эгаллаган.

@NACHALNIKLAR
4 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-10-23 15:00:43
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

Дунё мамлакатларида мавжуд бўлган ядро каллаклари сони (2022 - йил бошида)!

@NACHALNIKLAR
4 views12:00
Ochish/sharhlash
2022-10-19 06:01:39
Фарзандлар эҳтиёжи эрнинг зиммасида

Савол: Биринчи фарзандим туғилди, эрим онанг бешик билан коляска олиб келсин деди. Онамларда шароит яхши эмас. Мендан кейин икки қиз, бир ўғил бор, уларни уйли жойли қилиш керак. Шунга нима қилсам булади?

Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр ўз фарзанди учун хотинининг оиласидан бешик, коляска, суюнчи пули, зиёфат ёҳуд шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиши, биринчи навбатда шаръан асло мумкин эмас, қолаверса, бу иш пасткашлик ҳамдир. Чунки хотин ва фарзандларнинг нафақаси, кийим-кечаги ва зарурий эҳтиёжлари эрнинг зиммасига вожибдир.

Шундай экан, ҳар бир эркак зиммасидаги вазифасини ўзи бажариши лозим. Уни бошқаларга юклаш орқали зулм қилишдан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази!

@NACHALNIKLAR
6 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-10-16 06:01:41
#Расмий_хабар

Кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун давлат томонидан маблағ ажратилади.

Президентнинг "Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан "Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси" тузилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирлаш ва жиҳозлаш мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, жамғарма маблағлари маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш ишларига ҳам йўналтирилади.

@NACHALNIKLAR
5 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-10-13 18:01:58
Европа Иттифоқи Украинага қарши ядровий ҳужумга ядросиз қурол билан жавоб беради - Европа Иттифоқи дипломати Хосеп Боррел

Унинг сўзларига кўра, Россия Украина ҳудудига ядровий ҳужум уюштирган тақдирда, Европа Иттифоқи албатта жавоб қайтаради, аммо ядровий бўлмаган қуролларни қўллаган ҳолда.

Евродипломатия раҳбари Европа Иттифоқи Россия билан юзага келиши мумкин бўлган ядровий можарода Украинани ҳимоя қилиш ғоясидан воз кечганини тан олди. Шу билан бирга, у Европа бундай ҳужум содир бўлган тақдирда кучли ноядровий жавобни кафолатлашини таъкидлади.

@NACHALNIKLAR
4 views15:01
Ochish/sharhlash
2022-10-13 16:00:27
#Диққат_Тарқатинг

Субсидия олиш бўйича янги хизмат ишга тушди — Ягона портал

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар учун яхши янгилик эълон қилинди.

Эндиликда my.gov.uz орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олишлари мумкин.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади!

Бунда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар (буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия олишлари мумкун.

Бандликка кўмаклашиш маркази ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатан ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.

Хизматдан фойдаланиш бепул, шунингдек, жуда осон ва қулай.

@NACHALNIKLAR
3 views13:00
Ochish/sharhlash
2022-10-13 14:00:58
#Дунё_Хабарлари

БМТ Бош Ассамблеяси ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидаги референдумларни тан олмайдиган Россияга қарши резолюцияни қабул қилди!

Резолюцияни 143 давлат қўллаб-қувватлади, беш давлат қарши чиқди, 35 давлат бетараф қолди. Россия, Беларусь, Сурия, Шимолий Корея ва Никарагуа қарши овоз берди!

@NACHALNIKLAR
2 views11:00
Ochish/sharhlash
2022-10-09 15:00:51 Саудия Арабистони Байденнинг газ нархининг ошиши ҳақидаги айбловларини рад этди

Саудия Арабистони АҚШда бензин нархининг ошишига унинг нефт қазиб олиш соҳасидаги ҳаракатлари сабаб бўлганини рад этди. Аввалроқ президент Жо Байден Саудия Арабистони ва Россиянинг ҳаракатлари туфайли нархлар кўтарилганини айтган эди.

Fox news телеканалининг хабар беришича, Саудия Арабистони давлат вазири Адел ал-Жубайр АҚШда ёқилғи нархининг ошиши нефтни қайта ишлаш заводининг қуввати етишмаслиги билан боғлиқлигини айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ўнлаб йиллар давомида янги нефтни қайта ишлаш заводларини қурмаган, бу эса нархларнинг ошишига олиб келган.

У, шунингдек, қироллик нефт нархини ошириш орқали АҚШ манфаатларига зиён келтираётганини ҳам рад этди.

ОПЕК+ яқинда нефт қазиб олишни кунига икки миллион баррелга қисқартиришга қарор қилди. АҚШ араб давлатларини Россиянинг бу ташаббусига қарши чиқишга беҳуда уринган.

Баъзи манбалар бу АҚШ учун ҳалокатли муваффақиятсизлик деб ёзган.

@NACHALNIKLAR
1 view12:00
Ochish/sharhlash
2022-10-09 14:01:40 Сурия ахборот агентлиги:

7 октябрь куни АҚШ Сурия нефтьини Сурия-Ироқ чегарасидаги ноқонуний кесиб ўтиш орқали АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ташиш учун 50 та нефт танкеридан иборат карвон юборди.

@NACHALNIKLAR
1 view11:01
Ochish/sharhlash