Get Mystery Box with random crypto!

NACHALNIKLAR

Telegram kanalining logotibi nachalniklar — NACHALNIKLAR N
Telegram kanalining logotibi nachalniklar — NACHALNIKLAR
Kanal manzili: @nachalniklar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8
Kanalning ta’rifi

📌 Тезкор янгиликлар
🚷 Жиноят ва жазо
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
✅ Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин!
Мурожаат учун:👉 @Nachalniklar_Bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-01-11 19:01:17
#Кулгу_Тиме

"Қиш" сўзи "қис" сўзидан олинган бўлиб, "бўлар-бўлмасга кўчага чиқавермасдан уйингда қисиииб ўтир" деган маънони беради...

@NACHALNIKLAR
2 views16:01
Ochish/sharhlash
2023-01-11 17:10:05
#Тезкор_Хабар

Шомуродов "Торино" билан келишувга эришди!

"Рома" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов клубини ўзгартиришга яқин.

Transfermarkt портали 27 ёшли футболчини
7 миллион еврога баҳоламоқда.
Элдор жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди.


@NACHALNIKLAR
2 views14:10
Ochish/sharhlash
2022-12-23 20:48:55
#Диққат_Тарқатинг

1-январдан «Chevrolet Lacetti» учун шартнома бериш бошланиши тўғрисидаги хабарлар бўйича изоҳ берилди!

Бугун ижтимоий тармоқларда 1-январдан «Chevrolet Lacetti» автомобили учун шартнома бериш бошланиши бўйича хабарлар тарқалди.

«UzAuto Motors» компанияси ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда ушбу ахборот фейк эканини расман маълум қилди.

@NACHALNIKLAR
1 view17:48
Ochish/sharhlash
2022-11-09 23:11:59
#Диққат_Тарқатинг

Фарғона водийси вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шахобчаларининг фаолияти 9-ноябрдан бошлаб вақтинчалик тўхтатилади.

Газ қуйиш шахобчаларининг иш фаолияти қачондан тўлиқ тикланиши номаълум.

Газ қуйиш шахобчалари фаолияти тонгги соат 6:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди
.

@NACHALNIKLAR
1 view20:11
Ochish/sharhlash
2022-11-07 08:00:09
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

@NACHALNIKLAR
1 view05:00
Ochish/sharhlash
2022-11-07 06:01:27
#Диққат_Тарқатинг

ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК).
Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!

Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "СLICK" тўлов тизими номидан "Бизнинг компаниямиз 10 ёшда. Шу муносабат билан компания маъмурияти АКЦИЯ бошлайди! 900.000 сўм олинг" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

@NACHALNIKLAR
1 view03:01
Ochish/sharhlash
2022-11-03 06:30:32 Spiegel: 2008-йилги инқирозни башорат қилган иқтисодчи Нуриел Рубини Учинчи Жаҳон уруши бошланганини эълон қилди!

Таниқли америкалик иқтисодчи Нуриел Рубини "қора прогноз" қилиб, дунё оғир инқироз ҳолатида эканини айтди. “Фалокатлар пайғамбари” лақабини олган профессор Spiegel журналига берган интервюсида инсониятнинг асосий муаммолари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра инсоният таҳдид остида:

- Глобал исиш;
- Учинчи жаҳон уруши;
- Европадаги энг катта иқтисодий инқироз ва инфляция;
- Хитойнинг Тайванга ҳужуми;
- Туркия ва Греция ўртасидаги уруш;
- Америка фуқаролар уруши;
- Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш.

"Аслида, Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган, айниқса Украинада ва киберкосмосда", - дейди 2008 йил инқирози ва дунёда кейинги нотинчликни башорат қилган эксперт.

Жорий ёзда бутун дунёда, жумладан АҚШда ҳам қурғоқчилик бўлди. Натижада Калифорниялик фермерлар энди сувга бўлган ҳуқуқларини сотмоқда – бу даладаги оғир меҳнатдан кўра кўпроқ пул олиб келади. Шу билан бирга, Флоридада қирғоқдаги уйларни суғурта қилишнинг иложи йўқ. Миллионлаб одамлар Ўрта Ғарбга ёки Канадага кўчиб ўтишлари керак.

Бугунги кунда вазият энергетика инқирози, юқори инфляция ва турғунлик бўлган 1970-йиллардагидан анча ёмонроқ. Ўшанда Қўшма Штатларнинг бундай катта қарзлари йўқ эди. Аммо агар марказий банклар инфляцияга қарши курашиш учун фоиз ставкаларини ҳозирдан оширса, кўплаб компаниялар, соя банклари ва давлат идоралари шунчаки банкрот бўлади.

Дунёдаги барча яримўтказгичларнинг 50 фоизини ва юқори сифатли яримўтказгичларнинг 80 фоизини ишлаб чиқарадиган Тайванга Хитойнинг мумкин бўлган ҳужуми оқибатларида бутун дунёда технологияларнинг "ўлиши" хавфи мавжуд.

Роубини авторитар Россия ва Хитой томонидан "таҳдид қилинаётган" иддао қилинган демократиялар ҳақида қайғураётганини очиқ айтди. Эрдоған кейинги йили Россия Украинага қилганини Грецияга ҳам қилиши мумкин ва акс ҳолда у сайловларда ютқазиб қўйиши мумкин.

Роубини эса, албатта, президентлик учун яна ўз номзодини қўйишга қодир бўлган Доналд Трампдан қўрқади. Яъни, агар у ютқазса, гўё "оқ супрематистлар"ни Капитолийга бостириб киришга ва "АҚШни ўзлари учун олишга" очиқ чақириши мумкин. Ўшанда америкаликлар қуллик бекор қилинганидан бери энг кенг тарқалган зўравонликни ва "ҳақиқий Америка фуқаролик урушини" кўришади, деб тахмин қилади Роубини.

@NACHALNIKLAR
1 view03:30
Ochish/sharhlash
2022-11-02 21:20:24
Масофавий тўловлар тикланди!

1 ноябр куни эрталаб QR-тўлов ва бошқа қатор хизматларини вақтинча тўхтатган Click, Payme каби тўлов тизимлари барча хизматларини қайта тиклади!

@NACHALNIKLAR
1 view18:20
Ochish/sharhlash
2022-10-31 20:01:54
#Диққат_Тарқатинг

Ерга Бурж Халифа катталигидаги астероид яқинлашмоқда!

1-ноябр куни Ерга Дубайдаги Бурж Халифа осмонўпар биноси катталигидаги астероид яқинлашади.

@NACHALNIKLAR
1 view17:01
Ochish/sharhlash
2022-10-31 19:01:01
"Жилмайиб" турган Қуёш.

NASA Қуёш динамикаси космик обсерваторияси Қуёшнинг қизиқарли суратини эълон қилди.

Суратга олиш чоғида қуёш шамоллари табассумга ўхшаш нақш ҳосил қилган. Уларнинг фотосуратдаги ғайритабиий жойлашуви шунчаки тасодиф ҳисобланади.

@NACHALNIKLAR
2 views16:01
Ochish/sharhlash