Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум. Аллоҳ умримизни бандалик вазифаси бўлган сол | RECEPTI_MUQADDAS❤️

Ассалому алайкум. Аллоҳ умримизни бандалик вазифаси бўлган солиҳ амалларга сарф этишимизни насиб айласин, бизларни Ўзидан бошқасига ёлворадиган қилиб қўймасин, раҳмати ва мағфиротини дариғ тутмасин. Мол-мулк, обрў-мартаба ва дунёга ҳирс қўйишдан, шон-шараф ва ғурур орқасидан югурадиган мутакаббирлардан қилиб қўймасин. Ибодатларимизни холис ва тўкис адо этишимизга Ўзи мадад берсин, қўлларимизни инсонларга саховатли қилиб, хулқимизни Қуръон ила зийнатласин, нафсимизни яхши кўриш ва мақтанишдан сақласин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва Ул Зоти мухтарамни аҳлларига, асҳобаларига ва барча умматларига раҳматини ёғдирсин. Бизларга инсонлар орасида нафсимизга лойиқ мавқе берсин, нафсимизни йўлдан оздирадиган обрў ва иззатни бермасин. Хаммаларимизни икки дунё саодати билан сийласин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...