Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандини «Башаранг қурсин…», «Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан | Muxlis.uz

Фарзандини «Башаранг қурсин…», «Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан…» каби сўзлар билан дуоибад қилаётган оналарга!

Расмдаги бу кашмирлик йигитчанинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи картига «Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин» деган мазмунда ёзиб қўйган экан.

«Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти», дейди Амир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина "Лаа илааҳа иллаллоҳ" шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно», деганлар.
   

Маҳмуд Маҳкам

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz