Get Mystery Box with random crypto!

​​Мақсад ростдан эзгу бўлса - пластик картага ўтказиб беринг! | Muxbir Daliev

​​Мақсад ростдан эзгу бўлса - пластик картага ўтказиб беринг!

Алоқбанк ва яна бир нечта тижорат банкларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредити берилиши йўлга қўйилган. Бу ҳаттоки мақталган эди.

Керакли ҳужжатлар:
1. Қарз олувчи ва кафил паспортининг асл нусхаси;
2. Кафилнинг даромади тўғрисидаги маълумотнома;
3. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома;
4. Компьютер сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси.

Тарифлар ва шартлар:
- 22,5%
- Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари
- 24 ойгача

Муҳим шартлар: Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маълумотнома тақдим этилган кундан бошлаб 60 кун мобайнида ариза берувчи банкка кредит ажратишни сўраб мурожаат қилмаган тақдирда маълумотнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Муаммо шундаки: аксарият компьютер-ноутбук сотувчи тадбиркорлар шартномага, айниқса банк кредити орқали шарномага сотишга рози бўлмаяптилар. Ёшлар “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича сертификат олиб ва у тасдиқланган тақдирда ҳам компьютер-ноутбук ололмасдан сарсон бўлиб юрибдилар. 60 кун ичида олса-оволди, ололмаса эрмак бўлгани қоляпти.

Мақсад эзгу бўлса, кредит олувчига пластик карта очиб кредит суммасини ўтказиб берсангиз бўлмайдими? Банкка нима фарқи бор? Банк учун оҳир-оқибат кредит муаммосиз қайтса бўлди эмасми? Масъуллар бу ҳақда билишса керак. Бўлибам, сифатли таълим йилида.

@muxbirdaliev