Get Mystery Box with random crypto!

Халқ бор экан - ҳақиқат, адолат, сиёсат деган болалар туғилаве | Muxbir Daliev

Халқ бор экан - ҳақиқат, адолат, сиёсат деган болалар туғилаверади!

Давлат бошқарув органи раҳбарлари, ҳокимлар ўзларининг фаолиятлари тўғрисида халққа ва жамоатчиликка ҳисоб бермоқчи бўлсалар ТВга чиқиб эмас, радиода эмас, газета ва журналларда эмас, депутатларга эмас, ПиаР қилиб эмас, жамоатчилик олдида ҳисоб берсинлар! Етади. Одамлар ўзлари билиб олишади. Ёлғоннинг умри қисқа, бугун бўлмаса эртага албатта миси чиқади. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Тўғри йўлни, тўғри ишни бошини тутишга ҳалиям кеч эмас.

Халқ вакиллари депутатлар эмас, халқ уларга ишонмайди ва улардан хеч нима кутмайди. Битта, иккитаси эса сойдаги тош, улар тўғон вазифасини бажара олишмайди.

Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари"да она қарғишига учраган налугчининг косаси оқармади: Ўзимни сўксанг сўк, болаларимни нимага ҳақорат қиласан, имонсиз! Кейинги сўзлар бўғзидан йиғи аралаш нидо бўлиб чиқди. — "Илоё у дунё бу дунё ... "

Халқ доно, халқ закий. Унинг қарғишини эмас, дуосини олиш орзусида яшанг ва ишланг!

@muxbirdaliev