Get Mystery Box with random crypto!

Жонли эфирда янграган қайси мурожаат ечимини топди? Бу бирор | Muxbir Daliev

Жонли эфирда янграган қайси мурожаат ечимини топди?

Бу бирор киномас. Андижон шаҳарди ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг қиш кунларида совуқдан қақшаб кетган шошилинч тиббий марказидан жонли эфири.

Шифохонадан музлаб кетгунча хабар олмаган ҳоким совуқдан титраб турган бемордан ҳол сўрашга уялмасмикин?

Яна камига муаммоларни йўл йўлакай ёзиб юрганига энсанг қотади. Масалан шу видеода суҳбат қилган бемор ота-оналарига нима ёрдам берилди? Жой муаммосини айтди. Шундоқ шифохона ёнидаги мехмонхонадан жой қилдириб бердизми ёки дори дармонига ҳомий топиб берилдими?

Ёки видео сўнггида кондиционерни тузатиб беришни сўраган отахон мурожати нима бўлди? Кондиционер тузалдими?

100 йилда бир келадиган ҳокимдан сўрайларчи жонли эфирда янграган мурожаатларни қанчаси ечим топди экан?

Жонли эфир майли. Биз бу ҳокимга глобалроқ мурожаатларни йўллаяпмиз. Ҳали улар ҳам ечим топгани йўқ. Кутяпмиз!

@muxbirdaliev