Get Mystery Box with random crypto!

Марғилон шаҳар янги Марғилон шаҳарчасидан мухбир Далиев орқали | Muxbir Daliev

Марғилон шаҳар янги Марғилон шаҳарчасидан мухбир Далиев орқали энергетика вазирлигига мурожаат:

"Марғилон шаҳар янги Марғилон шаҳарчаси бир неча йиллардан буён электр муаммосидан азият чекмоқда. Трансфарматорлар, кабеллар эски, кунига 4-5 маротабадан 2 соатгача свет ўчади.

Чеклов вақти тугагач электр берилганда ё трансфарматор ёки кабел отади, яна 4-5 соат электр бўлмайди. Кўп қаватли уйларда яшовчилар биратўла сувсиз хам қолади.

Марғилон шаҳар ҳокими ва электр тармоқлари раҳбари бирор маротаба халқни муаммоси билан қизиқмайди. Вилоят электр тармоғи раҳбари Азиз Сайдалиев қулоққа лапша осиш билан овора.

Энергетика вазири агар ҳақиқатда халқ дардида ишлаётган бўлсангиз анави Азиз Сайдалиев билан Марғилон электр корхонаси раҳбари Махамадалини лавозимидан олиб ўрниларига ишлайдиган одам қўйин.

Агар сиз хам шуларга ўхшаб аравани қуруқ олиб қочсангиз, анави икковини ўзингиз билан олиб кетинг. Биз чарчадик, бошбодоқчиликдан, қулоққа лапша илишдан чарчадик. Биз хам сизлар каби ёруғ ва иссиқ уйда яшашни ҳоҳлаймиз."

@muxbirdaliev