Get Mystery Box with random crypto!

Тавсия этилган, мажбурий эмас! Вазирлар Маҳкамасининг тегишли | Muxbir Daliev

Тавсия этилган, мажбурий эмас!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик литсейларда оʻқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.

Шундай экан, эртага 11 январдан ўқув жараёнларини шошма-шошарлик билан эмас, ақл билан пуҳта ўйлаб кейин босқичма-босқич бошлаган маъқул.

Ура-урачилик шу тизимда ҳам кўзга ташланиб қолмоқда. Бизнингча олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассасалари маҳаллий ҳокимликларнинг маъмурий босимида қолган.

Вилоятлардан ва чекка ҳудудлардан келадиган талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш, ётоқхонани ва ўқув хоналарини иситиш, электр энергияси билан таъминлаш, шаҳар жамоат транспорт тизимини узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш, йўл-траспорт ходисаларини ҳамда йўл кира ва нарх-навонинг кескин ошиб кетишини олдини олиш каби мураккаб муаммоларни келиб чиқишига йўл қўймаслик керак.

@muxbirdaliev