Get Mystery Box with random crypto!

​​Ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар - одамлар ишончини суиистел | Muxbir Daliev

​​Ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар - одамлар ишончини суиистелмол қилманг!

Аҳолимизнинг кўп қисми ислом динига эътиқод қиладиган мусулмонлардир. Уларнинг ҳаммаси ислом динининг бешта энг асосий фарзларидан бўлган Ҳаж ибодатини амалга ошириш орзусида яшайдилар. Хажга бориш имконияти бўлгунича Умрага бориб келишлари ҳам мумкин.

Сўнгги йилларда чет эллар, айниқса Саудия Арабистони қироллиги билан ўзаро алоқалар анча яхшиланди. Туризм соҳаси тез ривожланиб боряпти. Ҳаж, Умра сафарлари хусусий фирмалар томонидан ҳам ташкил қилинмоқда. Кўплаб мусулмонлар бу хизматлардан унумли фойдаланмоқдалар. Халқ хурсанд.

Сир эмаски, Ҳаж ва Умра сафарига бориб келган ҳожиларни зиёрат қилгани қариндош-уруғ, дўст-биродарлари кўргани борадилар. Зиёратчилар ҳам уларни тўкин дастурхон билан кутиб олиб меҳмон қиладилар. Қизғин суҳбат қурадилар. Энг қадрли ичимлик албатта “Зам-зам суви” ва энг тотли мева арабистон хурмоси ҳисобланади.

Кетиш олдидан меҳмонларга оз бўлса ҳам “сизларни ҳам етказсин” деб яхши ният билан совғалар улашинади. Ва албатта ушбу ҳадялар қаторида Саудия Арабистонидан келтирилган дея қадоқланган “Зам зам суви” ҳам берилади. Биз ҳам шундай зиёратларининг бирида иштирок этдик ва совғадан баҳраманд бўлдик. Уни сиз ҳам қуйида кўришингиз мумкин.

Бизни бир савол ўйлантириб қолди: Ҳақиқатдан ҳам ўша улашилаётган қадоқланган “Зам зам суви” Саудиядан келтирилганми? Бизнингча у ўзимизнинг Андижоннинг Жаҳон бозоридан олинганга ўхшайди. Сабаби: унда на ишлаб чиқарувчи фирма, на қадоқланган сана, на яроқлилик муддати, на сақлаш қоидалари, на ичимлик сувининг таркиби кўрсатилган. Ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Ёпиштирилган ёрлиқда эса лотин ва араб ҳарфларида “Zam-zam” деб ёзиб қўйилган. Бу сувларни зиёратга бориб келганлар минглаб тарқатишяпти.

Буни назоратга олган маъқул. Акс ҳолда бу ҳам эртага “Док-1 Макс”дек оғир оқибатларга олиб келмасин. Тегишли органлар назоратга оладилар деб умид қиламиз.

@muxbirdaliev