Get Mystery Box with random crypto!

Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳ | Muxbir1

Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг
14-саммити бўлиб ўтяпти. Тошкент саммитида БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 та давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда.

Бугунги саммитда иштирок этган Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг "твиттер"даги расмий саҳифасида саммит жараёнлари ҳақида ўз фикрини қолдирди. М. Чунгонг Ўзбекистон гендер тенгликка содиқлигини кўрсатганини эътироф қилди.

У мамлакатимизнинг меҳмондўстлигини алоҳида айтиб ўтар экан, Парламентлараро иттифоқ бизнинг минтақада ва глобал миқёсда гендер тенгликни таъминлаш йўлидаги ҳаракатларимизга ишонишини маълум қилган.

Жонли эфир

@muxbir1