Get Mystery Box with random crypto!

Ковид-19 авж олган йил эсингиздами? Зудлик билан, қисқа мудда | Muxbir1

Ковид-19 авж олган йил эсингиздами?

Зудлик билан, қисқа муддатда контейнерлардан бўлсаям юқумли касалликларни даволовчи касалхоналар қурилди.

Талабаларни ётоқхона ёки квартирага жойлаш муаммосини “Ковид-19”дан нима фарқи бор?

Вилоятларда, айниқса пойтахт Тошкентда талабалар кўчаларда қолди. Уларнинг ота-оналари ҳам. Бечораларга ҳеч ким мурувват кўрсатмаяпти. Маклерларни, ижарачиларни дарди пул, мақсади кўпроқ даромад қилиш.

Ҳой, худо хайрингизни берсин. Ҳурматли масъуллар! Озгина танангиз билан хис қилиб кўринг. Биронтаям талаба ётоқхонасиз ёки ижара квартирасиз қолиб кетиши мумкин эмас. Буларнинг бири сизнинг фарзандингиз бўлиши ҳам мумкин эдику!

Ҳурматли ректорлар, проректорлар, деканлар, профессор-ўқитувчилар! Керак бўлса ҳар бирингиз биттадан бўлсаям талабани уйингизга олиб кетинг. Албатта доимий эмас, вақтинчаликка.

Олий ўқув юртлари ижарачилар билан ўзингиз қизиқинг. Ўзингиз квартира қидиринг, топинг. Ҳар бир талабани ўзингиз жойланг.

Ишонч билан айтишим мумкинки ҳамма худудларда, айниқса Тошкентда сон минглаб квартиралар бўш турибди. Маҳаллаларда айрим ҳайхотдай ҳовли уйлар бўш турибди. Керак бўлса янги қурилган турар-жой массивларида (новостройкаларда) квартиралар хувиллаб ётибдику!

Ўйланмайсизми? Ишламайсизми?

Ҳурматли масъуллар! Сал пастроққа тушиб “маҳаллабай”, “талабабай” ишласангиз муаммо албатта ечилади.

Ёки бу масалани ҳам “дарсликлар сингари” Президент ҳал қилиб беришини кутяпсизми?

@muxbir1