Get Mystery Box with random crypto!

31 йиллик байрам тантаналаридаги қатағонга учраган боболар ёдг | Muxbir1

31 йиллик байрам тантаналаридаги қатағонга учраган боболар ёдга олингани, “Гўзал Туркистон” қўшиғи барчамизни беҳад қувонтирди. Айрим сабаблар туфайли тарихимизнинг мана шу қисми қоронғулик ичра, гўё етарличи шам тутилмаётгандек эди. Миллатнинг бош байрамида бу мавзунинг кўтарилиши алоҳида таҳсинга сазовор ҳолат. Бироқ рус медиаси сўзчиларининг шайтонлаши асабга тегди. Бу, бизнинг асл тарих ва 100 минглаб миллатдошларимиз қатл қилингани ҳақиқат-ку! Қанча-қанча миллат ойдинлари отилиб кетгани(13 минг одам отилган) бор гап-ку!

Cпикер ўринбосари Актам Ҳайитов тўғри айтди. “Тарихни фақат замонавий геосиёсий жараёнлар призмаси орқали идрок этиш тескари самара беради ва бу масалани сиёсийлаштиради”. Россиянинг айрим “нуктадон”лари эса ҳар сўздан мазмун қидиришни яхши кўради.

Бу яқин тарих. Миллатимизнинг илғор фикрли қатағон қилинди. Жадидлар тарихимизда жуда катта ўрин тутади. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида таълим-тарбиявий ғояларнинг асосий ташувчилари бўлган бу маърифатпарваларнинг дастури халқ таълимида ислоҳотлар ўтказиш, маданият, илм-фан ва техниканинг ҳаётий муҳим тармоқларида юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш, улар ёрдамида иқтисодиёт, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, халқнинг турмуш даражасини ошириш ва шу кабиларни ўз ичига олган. Шу ҳаракат ёйилиб, чуқур илдиз отганда тарихимиз мутлақо ўзгариб кетиши мумкин эди. Зўравон тузум жаллодлари буни жуда яхши англаган ҳолда миллат ниҳолларини аямай чопди. Шундай экан асл тарих эсланиши, ундан тўғри хулосалар олиниши керакки, хатолар такрорланмасин.

@muxbir1