Get Mystery Box with random crypto!

ddd

Telegram kanalining logotibi muvozanat_uz — ddd D
Telegram kanalining logotibi muvozanat_uz — ddd
Kanal manzili: @muvozanat_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

dddd

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2022-08-31 17:51:51
«Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтаётган Мустақиллик байрамининг бадиий қисми бошланди

@MUVOZANAT_UZ
35 viewsedited  14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:47:50
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
33 views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:47:34
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
25 views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:47:34
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
25 views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:47:34
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
26 views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:47:34
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
30 views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:00:32 Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари шу кунларда мамлакатларимизда кенг нишонланаётган мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини дилдан қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябрь ойида ўтказишга келишиб олинди.

Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан “Қамбарота-1” ГЭСини қуриш лойиҳасини илгари илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | YouTube
10 views13:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:43:44 ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМАНОЛОГИЯ МАРКАЗИ АҲОЛИ ХИЗМАТИДА
Айни пайтда Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Миронқул қишлоғида жойлашган вилоят Фтизиатрия ва пульманология маркази аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Россиянинг И.М.Сеченов номидаги Москва давлат университети қошидаги Фтизиатрия ва пульманология илмий текшириш институти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. 590 ўринга мўлжалланган Марказда малакали мутахассислар аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликка чалинишни олдини олиш бўйича самарали меҳнат қилиб келмоқда. Марказ қошида 2 та силга қарши курашиш диспансери, 1та сил касалликларини даволашга ихтисослашган 270 ўринли болалар сиҳатгоҳи фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, марказ қошида ташкил этилган минтақалараро замонавий бактериалогик лаборатория Германияда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу лаборатория нафақат Самарқанд вилояти аҳолиси қўшни Қашқадарё, Навоий, Жиззах ва бошқа вилоятлар аҳолисига ҳам хизмат кўрсатиб келмоқда. Асосийси, марказга шифо излаб келган беморлар кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва яратилган қулайликлардан мамнун. Ушбу видеолавҳамизда марказ фаолияти ҳақида сўз юритилган.

Каналга уланиш: @MUVOZANAT_UZ
29 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:43:44
25 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:43:05
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@MUVOZANAT_UZ
24 views12:43
Ochish/sharhlash