Get Mystery Box with random crypto!

ddd

Telegram kanalining logotibi muvozanat_uz — ddd D
Telegram kanalining logotibi muvozanat_uz — ddd
Kanal manzili: @muvozanat_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

dddd

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-09-05 15:42:51 Солиқ қўмитасининг позицияси шуки, барча имтиёзларни аста-секин бекор қилишимиз керак — Шерзод Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев солиқ маъмурчилиги соҳасидаги янгиликлар, имтиёз ва преференциялар ва ҚҚСнинг ўзгариши юзасидан Kun.uz журналисти саволларига жавоб берди.

Интервьюни кўриш
23 viewsedited  12:42
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:16:48
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Иқлимнинг кескин ўзгараётгани, кўп давлатларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида бутун дунёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда.

Халқаро майдондаги вазият туфайли глобал ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши, логистикадаги муаммолар сабабли кўпчилик давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига чекловлар қўяётганини ҳам кўриб турибсизлар.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бундай шароитда ўз ҳудудида ички талабни тўлиқ таъминлаш ва экспортни ошириш бўйича имкониятларини ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Лекин, ҳали кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Бу йил 80 минг гектар майдон пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилди. Бугун имзоланган Президент қарорига кўра йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади. Келгуси йилда 100 минг гектар экин майдони аҳолига танлов асосида ажратилади. Бунинг ҳисобига, 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
24 views12:16
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:15:48 Тешаев Шуҳрат Жўрақулович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
26 viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:15:48 Бугун — 5 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 10 085 та мактабда 2022-2023 ўқув йили дарслари бошланди.

Жорий ўқув йилида 702 минг нафар болалар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинган.

Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилмоқда.
26 viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2022-09-05 13:18:48
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 29 август - 2 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Хусусан, жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари
Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари билан учрашади, Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига тайёргарлик юзасидан тақдимотлар билан танишади.

Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қатор йиғилишлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Facebook|Instagram|Twitter
37 views10:18
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:41:03 Ҳафта давомида давлатимиз раҳбари:

- Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлат парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари билан учрашув,

- Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Саммитига тайёргарлик юзасидан тақдимотларда иштирок этади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби брифингда маълум қилди.

@qurbonova_a
35 views08:41
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:40:39
ОРТИҚЧА ТЎЛАШ КЕРАКМИ?!

Бухгалтерия дастурлари харажатлари неча пул туради?


Ўқиш
33 views08:40
Ochish/sharhlash
2022-09-05 07:42:49
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш транзит ўтувчи транспорт воситалари учун ёпилиб, айланма ҳаракат ташкил этилади.

@MUVOZANAT_UZ
25 viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash
2022-09-05 06:53:22 Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@MUVOZANAT_UZ
29 viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2022-09-04 17:27:31
Видеода Хитой шаҳарларининг бирида одамлар кутубхонанинг очилишини кутиб, навбатда туришибди.

Эътиборни икта жиҳат ўзига тортди. Биринчиси инсонларни китобга, яъни билимга бўлган интилиши.
Иккинчиси тартиб билан навбатда кутиш ҳолати. Айнан шу каби хислатлар жамиятни ривожланишга олиб келади кўпинча ҳолатда.

Telegram | YouTube
132 views14:27
Ochish/sharhlash