Get Mystery Box with random crypto!

#Хурсандчилик Ассалому алайкум Фейсбукдошлар. Хозирги кунда | Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Хурсандчилик


Ассалому алайкум Фейсбукдошлар. Хозирги кунда кўпчиликни ўқишга кирганлигини эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Охирги 3-4 йилда кириш имтихонларда коррупцияни деярли йўқолганлиги сабабли ёшларни ўз кучига, билимига ишончи ортиб бормоқда. Талаб-таклиф қоидасига мувофиқ ўқув курсларига ҳам талаб ортиб боряпти. Бу эса жуда қувонарли ҳолат.
Энди мақсадга ўтсам, Ўн бир йил аввал экилган "дарахт" ўз мевасини беришни бошлашини кўриш жуда завқли.
Фарзандим ҳам кўпчилик қатори бир нечта университетга ўқишга топширди(аниқроғи 12 тасига). Шулардан 8 тасига гранд асосида ўқишга қабул қилинди. Оилавий узоқ таҳлилларимизга кўра "Янги Ўзбекистон" Университетини танладик. Чунки бу университетнинг имкониятлари юқорилигини инобатга олдик. Дарслар инглиз тилида бўлишлиги, ўқитувчилар чет эллик илмий салоҳиятли ўқитувчилар эканлиги, дунёнинг етакчи университетлар билан талабалар малака ошириш йўлга қўйилганлиги ва бошқа авфзалликларини инобатга олдик.

Яна бир сирни айтсам, фарзандим талаба бўлганлигидан илҳомланиб, ёшим 40 ёшдан ўткан бўлсада, ўзимни ўзим ноллаштирдим . Қандай қилиб дейсизми? ТАТУни бакалаврини(4 йил), магистратурасини(2 йил), аспирантурасини(3 йил) тамомлаган бўлсам ҳам.  Яна қайтадан аттестамим билан хужжат топширдим, эл қатори имтихонга кириб, топшириб чиқдим ва талабаликка қабул қилиндим..

Ҳаётим олдида, талабалик "Олтин даврим", сессиялар, пахта(узр пахта йўқ бўлган-ку), галстук тақишлар, формада келишлар ва хоказолар кутиб турибди. Хуллас, ман ҳам талаба бўлдим, демоқчийдим..)

(с)Қурбон Камол