Get Mystery Box with random crypto!

Фарзанд тарбиясида назоратнинг ўрни Мутолаа вақти: 1 дақиқа, | Мутолаа завқи

Фарзанд тарбиясида назоратнинг ўрни

Мутолаа вақти: 1 дақиқа, 24 сония

Дадам бир муддат вилоят советига вакил бўлиб сайландилар. Шу давр ичида халқимизга, ватанимизга фойдаси тегадиган ишларни бажаришга ҳаракат қилдилар.

Шу билан бирга, фарзандлар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор билан қарадилар. Бизнинг ҳар бир ҳаракатимизни кузатардилар: качон мактабга борамиз, қачон қайтамиз, бўш вақтимизда нималар билан шуғулланамиз ҳаммаси назорат килинарди.

Дадам ҳатто мактаб қоровулларидан ҳам бизни назорат қилиб туришларини илтимос қилар эдилар. Иқтисод масаласида ҳам қаттиқ турардилар. Берган хайитликларининг ҳам ҳисобини олардилар. Агар ноўрин сарфлаб қўйсак, танбеҳ берар, пулимизни китоб-дафтарга сарфлаган бўлсак, мактаб қўярдилар.

Шунингдек, бизни ўйин-кулги, телевизорга тикилишдан ва бошка бехуда нарсалардан узок сақлардилар. Ўқишимизда ҳам аввало Қуръони Каримни ёдлашни, араб тилининг сарф ва наҳв илмларига алоҳида эътибор қилишимиз кераклигини таъкидлар эдилар. Ҳатто Куръон ҳарфида ёзилган туркий китобларни ҳам кўп ўқишга рухсат бермасдилар. «Аввал араб тилини, унинг грамматикасини мукаммал билсанглар, қолгани осон бўлади», деб уқтирардилар. Шунинг учун биз энг аввал наҳв китобини ёд олган эдик.

"Исломга бағишланган умр" китобидан

@mutolaa_zavqdir