Get Mystery Box with random crypto!

(arxiv)

Telegram kanalining logotibi muslimunuz — (arxiv) A
Telegram kanalining logotibi muslimunuz — (arxiv)
Kanal manzili: @muslimunuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.89K
Kanalning ta’rifi

АЙРИМ ТЕҲНИК САБАБЛАРГА КӮРА МУСЛИМУН УЗ КАНАЛИ ШУ МАНЗИЛГА КӮЧИРИЛДИ 👇👇👇
https://t.me/joinchat/UmfXYC25xABfAhGK

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-01-01 08:48:15
Жума айёми муборак бўлсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
t.me/muslimunuz
9.7K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2021-01-01 08:48:15#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
t.me/muslimunuz
4.8K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2021-01-01 08:46:23 (arxiv) muslimun pinned a photo
05:46
Ochish/sharhlash
2021-01-01 08:46:14
#ДИҚҚАТ! «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020» Энг яхши масжид ва имом-хатибга овоз беринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни эътироф этиш, масжидларни ҳар жиҳатдан обод этишда фаол хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида интернет фойдаланувчилари ўртасида илк бор кенг қамровли сўров ўтказилмоқда.

Сўровнома қуйидаги икки йўналишдан иборат:

Йилнинг ЭНГ ОБОД масжиди;

Ҳар тарафлама фаол ва намунали фаолият кўрсатган ЙИЛ ИМОМИ.

Бу йили энг фаолларни айнан сиз аниқлайсиз. Сайтимизнинг Telegram тармоғидаги канали (@muslimuzportal) ва Диний идоранинг жойлардаги вакилликлари каналларида ўтказилаётган сўровларда иштирок этинг ва муносиб номзодларга овоз беринг.

Сўровнома ботига кириш учун ушбу ҳаволага киринг:
@tanlov_muslimuz_bot

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
@muslimuzportal
6.9K views05:46
Ochish/sharhlash
2020-12-31 09:26:02
#Савол

Сафарда суннат намозларни қандай ўқилади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
t.me/muslimunuz
5.1K views06:26
Ochish/sharhlash
2020-12-31 08:30:42
Кўнгилсизликларнинг олдини олайлик!

#пиротехника

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
t.me/muslimunuz
4.5K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2020-12-31 08:23:14
ТОШКЕНТДАГИ "УСМОН МУСҲАФИ”

“Усмон Мусҳафи” (дунёда “Тошкент Қуръони” номи билан танилган) дунё цивилизацияси тарихидаги энг нодир манба.

Муборак Қуръони Карим учинчи Ҳалифа Ҳазрати Усмон ибн Аффон (тах. 575-656 й.) (р.а.) буйруқларига биноан VII асрда (644-648 йй.) кийик терисига ҳижоз хатида ёзилган ва муқоваланган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ваҳий кўчирувчи котиблари Зайд ибн Собит (615-665 й.) бошчиликларидаги саҳобалар томонидан 6 дона Қуръон нусхаси кўчирилган.
Ҳалифа Усмон (р.а.) айнан шу Қуръонни ўқиб ўтирганларида шаҳид бўлганлар. У кишининг муборак қон излари Бақара сурасининг 137 - ( فسيكفيكهم الله و هو السميع العليم...) оятида сақланиб қолган.

“Усмон Мусҳафи” 1997 йил халқаро ЮНЕСКО ташкилотининг “Memory of the World” (Дунё Хотираси) рўйхатига киритилган.
Мусҳафни “Ҳазрати Имом” мажмуаси “Мўйи Муборак” мадрасаси музейида зиёрат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
t.me/muslimunuz
4.3K views05:23
Ochish/sharhlash
2020-12-30 21:43:46
Андижон вилоятида хайрия ишлари давом этмоқда...

29-30-декабрь кунлари Андижон вилоятидаги имом-хатибларимиз шаҳар ва туманларда Вақф хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган саховат кўмаклари ўз эгаларига етказилмоқда.
4.0K views18:43
Ochish/sharhlash