2023-04-08 11:50:00
ДЎСТ ДЎСТ УЧУН ЙИҒЛАЙДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари Зайд ибн Ҳориса Муъта ғазотида шаҳид бўлдилар. Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Зайд, ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ йўлида ҳақиқий жидду жаҳд қилди. Энди у қиёмат куни Аллоҳга барча гуноҳлардан покланган ҳолда йўлиқади, – дедилар.
Зайд розияллоҳу анҳунинг қизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасининг жасад устида йиғлаб турганини кўриб сўради:
– Нега йиғлаяпсиз?
– Дўст, албатта, дўсти учун йиғлайди, – деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзлари тўла ёш билан.
Инглиз адиби Томас Карлейл бу қиссадан таъсирланиб бундай ёзган: “Бу каби қиссалар ва воқеалар бизларга Муҳаммад алайҳиссалом тимсолида ҳақиқий инсонийликка асосланган биродарлик ва меҳрибонликни кўрсатади. У зот бизлар учун ўта раҳмдил, мушфиқ инсон.
Ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг фарзандларимиз”.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
#Рамазон
┉┅━❀ ❀━┅┉
Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
525 views08:50