Get Mystery Box with random crypto!

#Хориж_хабари Бамбук масжидлари Покистонлик меъмор Ясмин Лар | MuslimShosh.uz

#Хориж_хабари
Бамбук масжидлари

Покистонлик меъмор Ясмин Лари Саудия Арабистонидаги Ислом санъати биенналеси ҳакамлар ҳайъатини бамбукли кичик масжидлари билан ҳайратда қолдирди.
Ясмин Лари бамбукдан ясалган 3 та миниатюра масжидини ясаган ва бу тузилмаларни осонгина йиғиш ва демонтаж қилиш, шунингдек, бошқа жойга кўчириш мумкин. Кўчма бамбук масжидлари ғояси кўпинча йирик қурилиш майдончаларида пайдо бўладиган муаммони ҳал этди. Чунки аксарият қурувчилар иш жараёнида намоз ўқишда турли ноқулайликларга дуч келарди.
Ларининг таъкидлашича, бамбукли масжидлар қайта-қайта қўлланиши мумкин.
"Менимча, бамбук масжидлари ҳеч қандай ташқи безаклар билан безатилмаган. Тузилиши оддий", дея изоҳ берди меъмор.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh