Get Mystery Box with random crypto!

#ҲАДИС Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ Абу Абдуллоҳ Нўъмон иб | MuslimShosh.uz

#ҲАДИС
Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ

Абу Абдуллоҳ Нўъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганларини эшитдим: “Дарҳақиқат, ҳалол аниқдир, ҳаром ҳам аниқдир. Иккисининг ўртасида эса шубҳали нарсалар бор, кўпчилик уларни билмайди. Ким ўзини шундай шубҳали нарсалардан сақласа, дини ва обрўсини асраб қолади. Бу бировнинг қўриқ ери атрофида сурувни ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди. Унинг қўйлари бехосдан ўша қўриқ ерга кириб кетиши мумкин. Билингки, ҳар бир подшонинг қўриқ ери бўлади. Билингки, Аллоҳнинг қўриғи У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор, агар у соғлом бўлса, бутун жасад соғ бўлади. Агар у бузилса, жасаднинг қолган қисми ҳам бузи- лади. Огоҳ бўлинг, у қалбдир”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

"Қирқ саҳиҳ ҳадис" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh